Линклар

Шошилинч хабар
17 апрел 2024, Тошкент вақти: 01:49

Ўзбекистон ва Тожикистон аҳолиси нега Россияга хайрихоҳ?


Ўзбек ва тожикларнинг россияпарастлиги ортидаги асосий омил Россиянинг миллионлаб ишчи мигрантлар бошпанасига айланганидир.
Ўзбек ва тожикларнинг россияпарастлиги ортидаги асосий омил Россиянинг миллионлаб ишчи мигрантлар бошпанасига айланганидир.

Халқаро Gallup тадқиқот маркази сўнгги сўровига кўра, Ўзбекистон аҳолисининг 81 фози расмий Кремл сиёсатини маъқуллайди.

Gallup хизмати ва Меридиан халқаро марказининг “АҚШ глобал лидерлиги 2011” номли қўшма дастури доирасида 104 мамлакатда ўтказилган ижтимоий сўров натижалари кўра, Ўзбекистон Россия сиёсатини қўлловчи давлатлар рўйхатида тўртинчи ўринни эгаллаган.

Марказий Осиё давлатлари орасида Тожикистон Россияни энг xуш кўрувчи давлат бўлиб, сўровда қатнашган тожикистонликларнинг 94 фоизи расмий Москва сиёсатига хайрихоҳ эканини билдирган.

Россия ҳукумати сиёсатига хайрихоҳлик билдирганлар рейтингининг биринчи тўртлигида Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасида Арманистон ва Қирғизистон жой эгаллаган.

Сўровга кўра, Грузия МДҲ давлатлари орасида Россия сиёсатидан энг норози давлатдир: 76 фоиз грузинлар Москва сиёсатига салбий муносабатда эканини маълум қилган.

Айни пайтда, Россия аҳолисининг 80 фоизи ўз ҳукумати сиёсатини маъқулламаслигини айтган.

Социолог ва сиёсатшунос Камолиддин Раббимов Gallup маркази келтираётган рақамлар Ўзбекистондаги “Ижтимоий фикр” институти олиб борган социологик сўров натижаларига мос келишини айтади.

- Ҳар йили Ўзбекистонда ҳам худди шундай тадқиқотлар ўтказилиб туради. Ҳақиқатан¸ тахминан¸ 70 фоиз аҳолимиз Россияга ориентир олиб туради, чунки 35 фоиз аҳолимиз Россия ахборот воситалари ҳудудидан умуман чиқиб кетмайди. Бу 2008 йилда шундай эди. ¸

Энг катта аудиторияга эга бўлган оммавий ахборот воситаси Ўзбекистонда – бу “Ёшлар” телеканали ва у тахминан 70-85 фоиз аҳолини қамраб олади. Кейин Ўзбекистон биринчи канали ва ана ундан кейин Россиянинг ОРТси, РТР ва ундан кейин НТВ кетади.

Бундан чиқди¸ Ўзбекистон жамиятида ўзбек каналларидан ташқари энг катта аудитория - Россия телеканаллари. Ўзбекистондаги оммавий ахборот воситалари кўпроқ развлекателний, кўнгил очувчи. Лекин таҳлилий, янгилик бўладими¸ ўзбек жамияти асосан Россия оммавий ахборот воситаларидан олади, дейди сиёсатшунос.

Камолиддин Россия ҳукумати олиб бораётган сиёсатни қўллаб-қувватлашининг бошқа сабабларини ҳам санаб ўтди.

- Бошқа сабаблар ҳам бор бу ерда. Бугунги кунда ўзбек жамияти ўз ижтимоий-иқтисодий муаммоларини қайси давлат орқали ҳал қилаяпти, дейилса, албатта Россия, деймиз. Чунки баъзи маълумотларга қараганда, бугунги кунда Россияда камида 3,5-4 миллион ўзбекистонлик мигрант сифатида ишлаяпти. Бу 3-4 миллион одамнинг қариндошлари, қишлоқдошлари ва маҳалладошлари уларнинг тақдири ва Россияда бўлаётган воқеалар билан табиий равишда қизиқиб боради. Демак бу ҳам Россияга қизиқиш ва интилиш эффектини кучайтириб боради.

Кейин, ўзбек жамияти учун хорижий ва энг осон¸ албатта¸ рус тили. Миллионлаб мигрантлар ишлаётган давлат бу Россия. Қолаверса, ўзбек жамиятидаги ёши катта аҳоли қатлами борки, Совет иттифоқига жуда илиқ муносабатда қоляпти. Уларда Россия билан мана шундай интеграция орзуси мутлақо йўқолган эмас. Мана шу омиллар оқибатида ўзбек жамияти Россияга юзланиб турибди, дейди жамиятшунос Камолиддин Раббимов.

Ўзбекистондан келиб Россиянинг Набережние Челни шаҳрида мардикорлик қилаётган 44 ёшли Аҳмаджон жамиятшунос Камолиддин Раббимов фикрларини қувватлай туриб¸ ўзининг Россия ҳукуматига мойиллиги сабабларини изоҳлашга уринади.

- Биз мана шу ерга келиб бола-чақаларни боқаяпмиз, шу ердан пул топаяпмиз. Бир-икки сўм бўлса ҳам оилага ёрдам бўлаяпти.

Лекин бизнинг Ўзбекистоннинг ҳозирги шароитда қўллаб-қувватлаши тўғрисида.. Мигрантлар келаяпти, ҳамма жойда сарсон, Ўзбекистондан давлат томонидан бирорта ҳимояланган томони йўқ. Мен Путин ёки Медведевнинг ўзбек тўғрисидаги шахсий фикрини билмайман, лекин Тожикистон Россиядан банк орқали нафақат доллар, балки рубл чиқариши мумкин. Унинг устига тожикларнинг кўпчилиги Россиянинг иккинчи фуқаролигини олган. Бизда ундай ҳуқуқ берилмаган. Ўзимизда ҳам иш йўқ, десак нотўғри бўлади. Иш бор, лекин иш ҳақи йўқ! Ҳамма шунинг учун шу ерга келиб 200 долларга бўлса ҳам жўнатиб тирикчилик қилаяпти. Бизнинг бошқа иложимиз ҳам йўқда бошқа жойга чиқишга: фақат Россия ёки Қозоғистон. Шунисига ҳам раҳмат, дейди ўзбекистонлик мардикор Аҳмаджон.

Gallup маркази ўтказган сўровда ўзбекистонликларнинг АҚШ сиёсатига муносабати ҳам тадқиқ қилинган. Сўров натижаларига биноан, Марказий Осиёда АҚШ сиёсатини қўллаганлар рейтингида яна Тожикистон ва Ўзбекистон республикалари илғорлик қилган.

“Қўшма Штатларга нисбатан жаҳон аҳли муносабатининг кучли барометри” ҳисобланмиш “АҚШ глобал лидерлиги” лойиҳаси бўйича ижтимоий сўров ҳар йили дунёнинг 100 дан ортиқ мамлакатида ўтказилади

Мазкур сўровда ҳар бир мамлакатдан 15 ва ундан юқори ёшдаги қарийб минг нафар фуқаро иштирок этади.

Лойиҳа доирасидаги сўровлар 2007 йилдан буён ўтказиб келинади.
XS
SM
MD
LG