Линклар

Хавфсизлик расмийлари Обамага ахборот берди


2001 йил 11 сентябрда АҚШга қарши уюштирилган террор ҳужумларнинг 10 йиллиги арафасида Хавфсизлик хизматининг юқори лавозимли расмийлари АҚШ Президенти Барак Обамага терроризм тахдиди тўғрисида ахборот берди.

Оқ Уй матбуот вакили Жей Карней терроризмга қарши курашиш бўйича Оқ Уй маслаҳатчиси Жон Бреннан ва унинг миллий хавфсизлик маслаҳатчиси Том Донилон президентни ишончли аммо тасдиқланмаган таҳдидлар ҳақидаги энг сўнгги маълумотлар билан таништирган.

Карнейга кўра, Обама тахдидларни бартараф қилиш ва олдини олиш йўлидаги уринишларни “икки баробар” кўпайтириш ҳақида АҚШнинг Хавфсизлик хизматларига берган буйруғини яна бир марта қайтарган.

Жумага ўтар кечаси Ню Йорк шаҳри ҳокими Майкл Блумберг шаҳарга қарши террор тахдиди борлиги ҳақида ишончли бироқ тасдиқланмаган маълумотлар борлигини билдирган эди.

Карней президент Обама 11 сентябрда нобуд бўлган америкаликлар хотирасини ёд этиш учун якшанба куни Ню Йорк, Шанксвилл, Пенсилвания ва Пентагонга бориш режасини ўзгартирмаганини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG