Линклар

Кобул марказида портлашлар амалга оширилди


АҚШнинг Афғонистондаги элчилиги қуролли жанггарилар элчихона атрофида ўт очиб, ҳужум қилганини бироқ мазкур идора ходимларидан ҳеч кимга зарар етмаганини маълум қилди.

Кобул шаҳри марказидаги чет эл ваколатхоналари жойлашган ва яхши қўриқланадиган ҳудудда бир неча портлаш ва отишма овозлари эшитилди. Воқеа учун масъулиятни толиблар ўз зиммасига олди.

НАТО етакчилигидаги Халқаро кучлар қўмондонлиги ўзининг бош қароргоҳига ҳужум қилингани тўғрисидаги хабарларни тасдиқламади.

Хабарларга қараганда, шу соатларда отишма овозлари эшитилмоқда.
XS
SM
MD
LG