Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 21:17

Австралияликлар “ноаниқ жинс “ ҳуқуқини қўлга киритди


Гендер соҳасидаги тенг-ҳуқуқлилик шиорлари Ғарбда долзарб.
Гендер соҳасидаги тенг-ҳуқуқлилик шиорлари Ғарбда долзарб.
Австралияликлар паспортидаги жинси деган жойида учинчи қути пайдо бўлди.

Австралия фуқаролари бундан буëн эркак¸ аëл деган аниқламалар билан бирга паспортларига “ноаниқ жинс” мансубликларини ҳам ëзиш ҳуқуқига ноил бўлишди.

Х белгиси Австралия паспортида “ноаниқ жинс” мақомини англатади.

Янги тартиб-қоиданинг¸ тиббий амалиëт ваоситасида жинсини ўзгартирганлар учун қулайлик яратиб¸ бу борадаги ҳуқуқий англашимовчиликларга чек қўйиши айтилмоқда.

Бу қонунни олқишлаган австралиялик сенатор Луиз Пратт бу ҳолат гендер соҳасидаги тенгсизликка барҳам бериш йўлида муҳим қадам деб айтди.

Луиз Праттнинг рафиқи олдин аëл бўлиб туғилиб¸ кейинчалик ўзини эркакка айлантирган.
XS
SM
MD
LG