Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 11:12

Бойсундаги поезд ҳалокатида камида 2 кишининг ўлгани тасдиқланди (янгиланган)


Бу сўнгги бир ҳафта ичида Ўзбекистон темир йўлларида содир бўлган иккинчи ҳодисадир.
Бу сўнгги бир ҳафта ичида Ўзбекистон темир йўлларида содир бўлган иккинчи ҳодисадир.
Сурхондарё вилоятида юк поезди изидан чиқиб кетди. Натижада чиққан ёнғинда, айрим маълумотларга кўра, 4 фуқаро халок бўлган.

Ҳалокат натижасида камида 16 киши касалхонага ётқизилгани айтилмоқда.

Озодлик Бойсун туман тез ёрдам бўлими бошлиғи Ёқуб Саидов билан боғланишга муваффақ бўлган пайтда, у Термез шаҳрига ҳалок бўлган фуқаронинг жасадини олиб келган экан.

-Аҳмедов Тўйчи деган йигит. Пока иккита ўлган деб турибди, топилгани иккита. Биттаси Қумқўрғонга дафн қилинди. Бошқасини ҳозир Термезга олиб келдим. Яна биттаси йўқ-да. У ҳам “сопровождаюшчий” бўлган.

Озодлик: Поезд аҳоли турадиган жойда ҳалокатга учраганми?

-Йўқ, аҳолиси йўқ. Крутой поворот бўлган, ўша ерда йиқилган. “Сопровождаюшчий” устида бўлган.

Бойсун туман тез ёрдам ходими поезд ҳалокатида жароҳатланган Акрам Атақулов ҳам Термез касалхонасига олиб келганлигини билдирди:

-Тез ёрдамда битта ётган эди, уни ҳам Термезга олиб келишди. Қолганлари ҳамммаси паровозда бўлган. Улар соғлом тушиб кетган. Қанча одамлигини аниқ билмадим,- деди Бойсун туман тез ёрдам бўлими бошлиғи.

Бойсун туман ички ишлар бўлими расмийсининг Озодликка айтишича, ҳалокат 23 сентябр куни содир бўлган.

- 2011 йил, 23 сентябр куни соат 21.30 лар чамасида Тангимуш - Қумқўрғон йўналиши бўйича ҳаракатланаётган юк поезди Тангимуш ҳудудида темирйўл изидан чиқиб кетиб, ёнғин чиққан. Тормоз шланги ёрилиб кетган. Битта вагон "самоторможение" бўлаяпти, орқадан келаётган вагонлар келиб урилган, деди ўзини таништирмаган ички ишлар бўлими ходими.

Поезд составининг 38 вагонининг барчасида ёнилғи маҳсулоти бўлган. Сурхондарёдан олинган баъзи хабарларга кўра, поезд ҳалокати оқибатида, 30 га яқин юк вагони ёниб кетган. Ички ишлар бўлими ходими бу хабарни тасдиқлай олмаслигини айтди.

- У маълумотлар ҳали бизга берилгани йўқ. Бу поезд Тошкентдан Қумқўрғон йўналишида кетаётган поезд бўлган,- деди Бойсун туман ички ишлар бўлими расмийси.

Узметроном сайти юк ташувчи поезд ҳалокати темир йўл трассасининг 2009 йил, мустақиллик байрами арафасида топширилган Тошгузар-Бойсун-Қумқўрғон қисмида содир бўлганини ёзмоқда. Бу трасса юк поездларининг Туркманистон ҳудудидан транзит қилишдан қутулиш мақсадида қурилган эди.

Узметрономга кўра ҳам, юк вагонларида ёнилғи бўлган. Баъзи хабарларга кўра, бу ёнилғи Афғонистонга олиб кетилаётган бўлган. Бошқа тахминларга кўра эса, бу ички фойдаланиш учун мўлжалланган ёнилғи бўлган.

Бир неча ахборот сайтларида ҳалокат натижасида 30 та цистерна ёниб кетгани хабар қилинди.

Расмийлар ёки расмий хабар агетликлари ҳодиса ҳақида лом-мим демаётган бўлса-да, ҳалокат юзасида суриштирув бўйича назоратни президент Ислом Каримов бош вазир Шавкат Мирзиёев зиммасига топширгани ҳам айтилмоқда.

Ҳалок бўлганлар ва жароҳатланганларга оид рақамларни Бойсун туман касалхонаси ёки мутасадди идораларидан ҳозирча тасдиқлашнинг имкони бўлмади.

21 сентябр куни Тошкент-Самарқанд йўналишида қатновчи “Афросиёб” йўловчи поезди техник носозлик рўй бериб, рейс бекор қилинган эди.
XS
SM
MD
LG