Бу борада 7 октябр куни Душанбеда президент Имомали Раҳмон билан учрашган АҚШнинг Афғонистон ва Покистон бўйича махсус вакили Марк Гроссман маълум қилди. Америка томонига кўра, бу лойиҳа Афғонистон иқтисодиётини тиклаш ва бу мамлакатга хусусий сармоя жалб этиш имкониятини яратади.
Гроссман: "Толибон албатта енгилади"
Президент Имомали Раҳмон билан учрашувдан сўнг матбуот вакиллари билан суҳбатлашган АҚШнинг Афғонистон ва Покистон бўйича махсус вакили Марк Гроссман: “Афғонистондаги барча миллатлар тинчлик ва барқарорлик стратегиясида фаол қатнашсагина, бу стратегия муваффақиятли якунланиши мумкин” деди.
АҚШ расмийси ишонч билан "Толибон енгилади", деб ай.
- Агар Толибон ҳаракати жанггарилари қуролни ерга қўйиб, уруш ва зўровонликлардан тийилсалар, улар ҳам Афғонистонда тинчлик жараёнида қатнаша оладилар. Улар урушни давом эттиришлари ҳам мумкин, аммо улар барибир ютқазадилар, - деди Гроссман.
Унинг айтишича, Афғонистон собиқ президенти ва ҳукуматнинг жанггарилар билан музокараларидаги бош намояндаси Бурҳониддин Раббоний жонига суиқасддан мақсад тинчлик жараёнига халақит бериш бўлган.
АҚШ расмийси Гроссман тожик президенти Имомали Раҳмон билан учрашувида ана шу мавзу атрофида ҳам суҳбатлашганини ва ҳар қандай қийнчиликларга қарамай, Афғонистонда тинчлик ўрнатиш жараёнини биргаликда давом эттиришга келишилганини билдирди.
АҚШ вакили Гроссман ва тожик президенти Имомали Раҳмон музокараларида, шунингдек, Афғонистондаги хавфсизлик, иқтисодиёт ва бу мамлакатга сармоя жалб этиш масалаларига бағишлаб шу йил Истамбул ва Бонн шаҳрида бўлиб ўтиши режалаштирилган конференцияларга тайёргарликлар атрофида ҳам суҳбатлар бўлган.
Айтилишича, асосан Афғонистон иқтисодиётини тиклаш масаласига бағишланган бу тадбирлар шу йил 2 ноябри ва 5 декабрида бўлиб ўтади.
Янги стратегия ҳарбийлар томонидан тайёрланган
АҚШнинг Афғонистон ва Покистон бўйича махсус вакили Марк Гроссман жаноблари мамлакати Афғонистон иқтисодиётини тиклаш ҳамда хусусий сармоя жалб этиш мақсадида “Янги ипак йўли” стратегиясини ҳозирлаганини маълум қилди.
Айтиш лозимки, АҚШ қўмондонлиги шатабининг сиёсий ва ҳарбий таҳлилчилари Майкл Гфеллер, Луис Элинберг ва Лай Розенбергер 2009 йилда мазкур стартегия устида иш бошлаган эдилар.
“Янги ипак йўли” стратегияси ўтган йил май ойида АҚШнинг Афғонистондаги Бош қўмондони Дэвид Петреус томонидан тасдиқланганди.
АҚШнинг БМТдаги доимий вакиласи Сюзан Райс мазкур стратегия Афғонистон ва унга қўшни бошқа мамлакатларга ҳам ўз заҳираларидан самарали фойдаланиб, иқтисодиётини такомиллаштириш ва ишсизликка барҳам беришга эришиш имконини яратишини айтганди.
- Бу ўз навбатида Тожикистон ва Қирғизистондан Афғонистон ҳамда Покистонга электр энергияси эскпорт қилиниши назарда тутилган “CASA-1000” лойиҳасининг ҳам амалга ошириш имконини беради. Марказий Осиё ва Жанубий Осиё ўртасида ҳаво, темир йўл, автомобил қатнови ҳамда электр энергияси, газ ва нефт экспортига ҳам йўл очиб беради, - деди Гроссман жаноблари.
"Сен мени қўлла, мен сени қувватлайман"
Америкалик мулозимнинг айтишича, бугунги учрашувда тожик президенти Имомали Раҳмон АҚШнинг “Янги ипак йўли” стратегиясини қувватлашини ва ўз давлати бу лоийҳани амалга оширишда Америка ҳукуматига ёрдам беришга ҳозирлигини айтган.
“Бу Марказий Осиё ва Жанубий Осиёни бирлаштирувчи истиқболли бир стратегиядир”, деб айтган Имомали Раҳмон .
Тожикистон томони Америка ҳукуматининг “янги ипак йўли” стратегиясини қувватлаётган бир пайтда, бунга жавобан АҚШ мулозими ўз давлати CASA-1000 лойиҳаси тарафдори эканини билдирди.
Аммо шуни ҳам айтиш лозимки, Жаҳон Банкининг CASA-1000 лойиҳаси минтақа давлатларидан Ўзбекистоннинг норозилигига сабаб бўлмоқда.
Шу йил март ойида Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Покистон ҳукуматига топширган мактубида Жаҳон Банкининг CASA-1000 деб номланган лойиҳаси халқаро қонунларга зид экани таъкидланганди.