Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 21:00

Сирте учун сўнгги жанглар бормоқда


Ливия Ўтиш даври миллий кенгашининг қуролли кучлари Сирте марказигача етиб борди.


Ливия Ўтиш даври миллий кенгашининг қуролли кучлари Муаммар Қаддафийнинг туғилиб ўсган шаҳри Сиртеда ўтказилган кенг кўламли ҳарбий амалиёт натижасида шаҳарнинг катта қисмини қўлга киритди.

Шиддатли жанглар натижасида Қаддафийга содиқ кучлар орқага чекинишга мажбур бўлган.

Ливиядан олинган сўнгги маълумотларга кўра, янги ҳукумат қўшинлари
Икки кун мобайнида Сирте қора тутунлар ичида қолди.
Икки кун мобайнида Сирте қора тутунлар ичида қолди.
Сирте марказигача етиб борган, бироқ қум бўрони шаҳар истилосига ҳалақит қилмоқда.

Al Jazeera телеканали маълумотига кўра, жума куни бошланган ҳарбий амалиётда танклар ва артеллериядан фойдаланилмоқда. НАТО кучлари эса шаҳардаги маълум объектларга ҳаводан зарба берган.

Сўнгги икки кун давомида тўхтовсиз отишма давом этган ва шаҳар устини қора тутун қоплаган.

Жума кунги жанглар оқибатида янги ҳукумат қўшинларидан 10 аскар ҳалок бўлган, тахминан 120 киши оғир жароҳатланган.

Сирте марказидаги яхши қуролланган қаддафийчилар билан янги ҳукумат қўшинлари ўртасида шанба кун давомида тўхтовсиз отишмалар борган.

Сирте шаҳри учун сўнгги жанглар бормоқда.
Сирте шаҳри учун сўнгги жанглар бормоқда.
Айни пайтда Қаддафий тарафдорлари назоратида Сирте ва Бани Валид шаҳригина қолган.

Ўтиш даври миллий кенгашининг раҳбарларига кўра, Сирте истило қилинган тақдирда Қаддафий кучлари устидан ғалаба қозонилган деб ҳисоблаш мумкин.

АҚШ Мудофаа вазирлигидаги мулозимнинг матбуотга хабар қилишича, айни пайтда Муаммар Қаддафий ўз тарафдорларига раҳбарлик қилмаяпти.

Сиртега шиддатли ҳужумлар бошлангач Қадафийнинг шаҳардан қочиб, бошқа жойга яширингани айтилмоқда. Бироқ унинг қаерда экани борасида аниқ маълумотлар йўқ.

НАТО Бош котиби Андерс Фог Расмуссен Брюсселдаги чиқишида НАТО Ливиянинг қайта тиклаш ишларига ҳам кўмаклашишини билдирди.

- Мен олдиндан айта оламанки, агар Ливия Ўтиш даври миллий кенгаши илтимос қилса, НАТО Ливиянинг мудофаа ва хавфсизлик тизимини ислоҳ қилишга кўмаклашади. Биз бу соҳада катта таржибага эгамиз ва агар зарур бўлса биз ёрдам беришга тайёрмиз,- деди Расмуссен.

АҚШ Давлат департаменти вакили Виктория Нуландга кўра, расмий Вашингтон Ливиянинг янги ҳукуматини қўллайди ва улар эркин сайловлар ўтказиш учун қулай фурсатни танлашларига ишонади.
XS
SM
MD
LG