Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 17:08

Туркия халқаро кўмакка рози бўлди


Кучли зилзиладан икки кун ўтиб, Туркия халқаро кўмакни олишга розилик билдирди.



Туркия халқаро ёрдамни олишга рози

Туркия ҳукумати зилзила оқибатларини бартараф қилиш учун халқаро кўмакни қабул қилишга розилик билдирди.

Туркия ташқи ишлар вазирлиги мулозимининг матбуотга маълум қилишича, расмий Анқара бошпанасиз қолган кишиларни чодир билан таъминлашда ёрдам сўраб 30та мамлакатга мурожаат қилган.

Анқара мулозимига кўра, кейинги пайтларда дипломатик муносабатларда бўҳрон кузатилаётган Исроилдан ҳам кўмак сўралган.

"Биз ўз кўмакларини тавсия қилган барча давлатларни, жумладан, Исроилни ҳам хабардор қилдик. Бизга биринчи навбатда бошпанасизларни таъминлашда вақтинчалик тайёр уйчалар ва чодирлар зарур", деди Анқара мулозими.

Ўтган икки кун давомида расмий Анқара хорижий давлатлар, жумладан, яқин қўшнилари бўлган Эрон ва Озарбайжоннинг ҳар қандай кўмагини рад қилиб келаётган эди.

Ванда дала госпиталлари, чодирлар шаҳарчалари барпо қилинди. Бироқ
Зилзила оқибатида 2260 бино қулаб тушган.
Зилзила оқибатида 2260 бино қулаб тушган.
чекка қишлоқларда аҳоли ёрдамга муҳтож.

Фуқаро Маҳмат Белинга кўра, у яшайдиган қишлоқда одамлар ёрдамни интизорлик билан кутаяпти.

- Бизга чодирлар керак. Биз икки-уч кун ичида ёрдам олмадик. Моддий кўмак бойларга насиб қилаяпти. Бой кишилар ёрдамни олаяпти, камбағаллар эса чет қолиб кетаяпти. Бу гуноҳ. Чунки моддий кўмак бизга келаяпти, лекин бойлар унинг ҳузурини кўраяпти. Бизга ҳеч нарса қолмади. 1000 кишилик қишлоқ кўчада қолди. Бизга теккани атиги 20та чодир холос, деди Маҳмат Белин.

Айни пайтда расмий Анқара халқаро кўмакни ўз вақтида қабул қилмагани учун танқидга учрамоқда.

Истанбулда 20 минг кишининг ёстиғини қуритган 1999 йилги зилзилада ҳам Анқара дастлаб халқаро кўмакни олишдан бош тортган эди.

Икки ҳафталик қизалоқ вайроналар остидан тирик чиқди

CNN телеканали Эржиш шаҳрида қутқарувчилар вайроналар остидан икки ҳафталик гўдак, унинг онаси ва бувисини қутқаришга муваффақ бўлгани ҳақидаги тасвирларни намойиш қилди.

Икки ҳафталик Арза вайроналар остида 48 соат ётгач қутқарилди.
Икки ҳафталик Арза вайроналар остида 48 соат ётгач қутқарилди.
Вайроналар остида 48 соат қолиб кетган Азра исмли қизалоқ шифохонага етказилди. Айни пайтда шифокорлар назоратида бўлган Арзанинг соғлиги яхши экани айтилмоқда.

Арзанинг онаси 24 ёшли Семра Карадуман вайроналар остида қолаётган бошқа яқинлари ҳам қутқарилишига умид қилади.

- Биз деярли 48 соат кутдик. У (Арза- таҳр.) 48 соат деганда қутқарилди. Мен онам ва холам ҳам қутқарилишига умид қиламан, деди Семра Карадуман.

Ўтган уч кун давомида вайроналар остидан неча киши қутқарилгани ҳақида аниқ маълумотлар йўқ.

Бироқ қурбонлар сони ўсишда давом этмоқда. Сўнгги маълумотларга кўра, Туркия шарқида якшанба куни содир этилган кучли зилзила қурбонлари сони 459 кишига етди.

Ван вилоятида рўй берган 7¸2 баллик зилзила оқибатида 1300 одам жароҳат олган¸ 2260 бино қулаб тушган.

Туркия расмийлари маълумотига кўра, ҳозирда 2000та қутқарувчилар гуруҳи ишламоқда.

Айни пайтда вайроналар остида жуда кўплаб одам бўлиб,
Бошпанасиз қолган минглаб туркиялик чодирларда яшамоқда.
Бошпанасиз қолган минглаб туркиялик чодирларда яшамоқда.
қутқарувчиларга кўра, вақт ўтган сайин уларни қутқариш имкони камайиб бормоқда.

Бошпанасиз қолган минглаб киши уч кундирки тунни совуқ кўчада ​ўтказмоқдалар.

Яқин кунлар ичида Туркияда қор ёғиши айтилмоқда.

26 октябр куни халқаро кўмак таклиф қилаётган давлатлар Туркияга чодирлар жўнатишни бошлайди.


Зилзиладан ваҳимага тушган маҳбуслар исёни


25 октябр куни Туркиянинг Ван вилоятидаги қамоқхоналардан бирида зилзиладан сўнг маҳкумлар исён кўтарди.

Сешанба куни бир неча марта ер силкиниши қайд этилгач, маҳкумлар орасида ваҳима кучаяди.

Хабарларга кўра, маҳкумлар билан камоқхона қўриқчилари ўртасида тўқнашув келиб чиққан ва маҳкумлар қамоқхонага ўт қўйганлар.

Маҳаллий полиция ходими Назми Гур айни пайтда қамоқхонадаги вазият барқарорлашганини маълум қилди.

- Бу қамоқхонадаги маҳбуслар шаҳардаги бошқа қамоқхоналарга кўчирилди. Бу вақтинчалик қарор, деди Назми Гур.

Қамоқхонада ёнғин чиққач, бино олдида тўпланган оломонни тарқатиш учун полиция кўздан ёш оқизувчи газ қўллагани хабар қилинди.

Туркия маълумотига кўра, якшанбадаги зилзиладан сўнг қулаб тушган қамоқхона деворларидан ошиб, 200 маҳбус қочиб кетган, бироқ кейинчалик улардан 50 нафари қайтиб келган.

XS
SM
MD
LG