Ўтган йил ёзида мамлакат шарқида тартибсизликлар келтириб чиқарган ва Тожикистон Мудофа вазирлиги карвонига ҳужум қилган террористларга моддий кўмак кўрсатганликда айбланиб қамоққа олинган 76 ёшли Музаффар Давлатов Республика Олий суди ҳарбий коллегияси қарори билан етти йилга кесилди.
Музаффар Давлатовнинг адвокати Ўринбой Бобошеров суд ҳукми устидан кассация тартибидаги шикоят аризаси ҳозирлаётганини айтган.
- Ҳимоямдаги Давлатов террористлар билан ҳамкорлик қилмаганини, уларга ҳеч қандай ёрдам бермаганини ва умуман гуноҳсизлигини айтди. Фақат икки марта меҳмон сифатида уларни кўрган ва ҳурмат юзасидан улар билан бирга номоз ўқиган холос.
Давлатовнинг гуноҳсизлигини исботловчи асосли далилларимиз бор эди. Ўша далиллар асосида у суд залидан озод этилишига жуда ишонгандик. Аммо суд ҳайъати бу далилларни эътиборга олмади. Мен суд ҳукми билан рози бўла олмайман, зеро у ўта адолатсиздир, - деди адвокат Бобошеров.
Шунингдек, адвокат жаноблари, давлат қораловчиси Давлатовга 10 йиллик қамоқ жазоси сўраганини қўшимча қилди. Айтилишича, ҳарбий маҳкама ҳукм чиқариш чоғида бу мамлакатда шу йил қабул қилинган “олтин авф” ни қўлламаган.
Айтиш лозимки, 2010 йил Рашт ҳодисаларини келтириб чиқарган террористларга моддий ёрдам берганлик ва улар билан ҳамкорлик қилганликда гумонланиб 28 нафар раштлик фуқаро шу йил январ ойида ҳибсга олинган эди.
Тожикистон ҳарбий маҳкамасидаги манбанинг билдиришича, улардан етти нафари - Ҳайдар Бобоев, Жамшед Носиров, Жамшед Роибов, Суннатулло Шукуров, Анвар Холов, Низомжон Баҳодиров,Рустамжон Тоҳиржонов бир умрлик қамоқ жазоси олган. Қолганлар эса икки йилдан ўттиз йилгача қамалган.
Қарийиб етти ой давом этган маҳкама жараёни ёпиқ эшиклар ортида ўтди. Шу сабабли журналистлар ва инсон ҳуқуқларини ҳимоялаш ташкилотлари маҳкама жараёнини кузатиш имконига эга бўлмадилар.
Мустақил таҳлилчилар раштликлар устидан маҳкама шаффоф ва адолатли ўтганига шубҳа қилмоқдалар.
Мустақил таҳлилчилар 76 ёшли қариянинг Раштдаги жангарилар амалиётларида қўли борлигига оид далиллар тўқима бўлиши мумкинлигини айтмоқдалар.
Музаффар Давлатовнинг қизи Шаҳодат Давлатова отаси ҳеч қачон сиёсатга аралашмаганини таъкидлайди.
- Отам ўшандай жойларга муносиб эмас. У бир умр деҳқончилик билан шуғулланиб, кун кечирган одам. Онам Худога қасам ичиб: “Ўғлимни ҳукуматнинг ўзи террорист қилди”, дейди. ( Бу ерда Али Бедакий лақаби билан танилган жангари Аловиддин Давлатовни назарда тутаяпти, таҳр.,). Чунки ҳукумат уларга фақат босим ўтказиб келди, - дейди Шаҳодат Давлатова.
Тожикистон ҳарбий Олий маҳкамаси масъуллари эса раштликлар, хусусан Музаффар Давлатов устидан чиқарилган ҳукмни изоҳлашдан бош тортди.
Эслатсак, Музаффар Давлатов шу йил январида ўз уйида қўлга олинган эди.
Ўшанда Тожикистон Бош прокурори Шерхон Салимзода Музаффар Давлатовнинг ҳибсга олинишини изоҳлаб: “У Али Бедакий лақаби билан жамиятда танилган ўғли Аловиддин Давлатов ва унинг шериги, ҳукуматнинг ашаддий мухолифи мулла Абдулло тузган гуруҳга бириккан ва ҳукумат кучларига қарши амалиётларда яқиндан ёрдам берган”ини маълум қилган эди.
2009 йил Тавилдарада ва 2010 йил Раштда бошланган тартибсизликлар ортидан сўнгги икки йил давомида ҳукумат кучлари Рашт водийсида қақшатгич амалиётлар олиб борди.
Бу муддат давомида ўша ҳудуднинг юзга яқин фуқароси қамоққа ташланди. Жумладан, Музаффар Давлатовнинг яна бир фарзанди, Тожикистон парламентида Ислом уйғониш партиясидан депутат Ҳусниддин Давлатов 11,5 йиллик қамоқ жазосига маҳкум этилди.