Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 17:59

Норвегияда террор ҳужуми фитнасида айбланган ўзбек устидан суд бошланди


Ўзбекистонлик собиқ милиционер Алишер Абдуллаев 2002 йилда Норвегияда қочинлик мақоми олгач, исмини Дэвид Якобсенга ўзгартирган.
Ўзбекистонлик собиқ милиционер Алишер Абдуллаев 2002 йилда Норвегияда қочинлик мақоми олгач, исмини Дэвид Якобсенга ўзгартирган.

Ослода Данияда чиқадиган газета таҳририятига террор ҳужуми уюштиришни режалаштирганликда айбланаётган уч киши устидан маҳкама бошланди. Норвегия Полиция хавфсизлик хизмати (Police Security Service) ўтказган тергов хулосасига кўра, судланувчилар Муҳаммад пайғамбарни ҳажв қилган Jyllands-Posten газетаси биносини портлатмоқчи бўлган.


Норвегия судида Ал-Қоидага алоқадорлик ва Данияда террор ҳужуми уюштиришга уринганликда айбланаётган 40 яшар уйғур Михаил Дауд, 39 яшар курд Шавон Содиқ Сайид Бужак ва 33 яшар Дэвид Якобсенлар ишини кўра бошлади. 33 ёшли Дэвид Якобсен асли ўзбекистонлик бўлиб, 2002 йилда Норвегияда қочқинлик мақомини олгач, исмини ўзгартирган.

Норвегия прокурори Кай Госпел эълон қилган айблов хулосасида айтилишича, Михаил Дауд Покистондаги террорчилик лагерида тайёргарликда ўтган ва Ал-Қоида тармоғи билан электрон почта орқали яқин алоқада бўлиб келган.

Осло суди ходими Айрин Рамм Озодлик билан суҳбатда Дэвид Якобсен (Алишер Абдуллаев) Норвегия тергов идоралари билан ҳамкорлик қилгани учун тилхат асосида қўйиб юборилганини маълум қилди.

- Унинг, яъни, Алишернинг иши бўйича тергов тугаган. Полиция у тергов жараёнига зиён етказмайди деган хулосага келгани учун уни ҳибсдан озод қилишга қарор қилган,- деди Осло полицияси ходими.

Норвегиядаги мустақил журналист Евгений Дяконовга кўра, Ўзбекистонда ички ишлар идораларида ишлаган А. Абдуллаев норвег терговчилари билан ҳамкорлик қилишга рози бўлгани учун ундан қатор айбловлар ҳам олиб ташланган.

Дяконовга кўра, 2000 йиллар бошидан бери Норвегияда яшаб келаётган собиқ ўзбекистонлик Дэвид Якобсен Норвегия фуқаролигини олган.

Унга кўра, Норвегияда Дэвид Якобсен, яъни, Алишер Абдуллаевнинг хусусий қурилиш ширкати бўлган. Қўлга олинган пайтда ундан олти ярим миллион норвегия крони (бир миллион АҚШ долларидан кўпроқ) нақд пул топилган.

Норвегия қонунлари фуқароларнинг бунча миқдордаги нақд пулни банкдан ташқарида сақлашини тақиқлайди.

Бундан ташқари Якобсенга қарашли офисдан портловчи мослама тайёрлашда ишлатилиши мумкин бўлган моддалар ҳам топилган.

Мустақил журналистга кўра, собиқ ўзбекистонлик 2010 йил июл ойи бошида қўлга олинган ва тахминан икки ярим ойдан кейин қўйиб юборилган.

Осло суди ходими Айрин Раммнинг айтишича, 15 ноябр куни бошланган суд жараёни тахминан бир ой давом этади ва ҳакамлар қарор қабул қилиши учун яна бир ой вақт керак бўлади.

Айблари тасдиқланса, судланувчилар 20 йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилинишлари мумкин.
XS
SM
MD
LG