Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 07:22

Қозоғистон парламентига номзодлар кўрсатиш бошланди


Нурсултон Назарбоев парламентни тарқатиш ҳақидаги фармонга имзо чекди
Нурсултон Назарбоев парламентни тарқатиш ҳақидаги фармонга имзо чекди
Парламентга номзодлар кўрсатиш бошлангани ҳақида Қозоғистон Марказий сайлок комиссияси раҳбари Қувондиқ Турганқулов билдирди.

Турганқуловга кўра партия рўйхатларига кўра сайланадиган депутатлар пайшанба кунидан бошлаб қайд қилинади.

Номзодларни илгари суриш 5 декабрга қадар бўлади.
16 ноябр куни Нурсултон Назарбоев парламентни тарқатиш ҳақидаги фармонга имзо чекди.

Матбуот хизматига кўра¸ Назарбоевнинг бу тадбири парламентда барча партиялар иштирокини таъминлаш истагига асосан амалга оширилмоқда.


Қозоғистон президенти матбуот хизмати Қозоғистон парламенти қуйи палатасининг 53 депутати парламентни тарқатиш таклифи билан Назарбоевга чиққанлигини билдирди.

Қозоғистон конституциясига кўра¸ мамлакат парламентининг қуйи палатаси - Мажлисда икки ва ундан кўп партия иштироки лозим
XS
SM
MD
LG