Совуқ уруш даври энг қизғин босқичга кирган бир даврда СССРни тарк этиб¸ коммунизм истибдодини кескин қоралаган Светлана Аллилуева АҚШнинг Висконсин штатида ичак саратонидан вафот этди.
1967 йилда СССРдан қочиб Ню Йоркка келган Светлана ўз отаси қилган жиноятларни ҳам қисман қоралаган эди.
- Албатта¸ мен отам қилган жуда кўп ишни маъқулламайман. Аммо бугун ҳамон Марказий қўмита ва Политбюрода ўтирганлар фақатгина отамга юкланаëтган ишлар учун маъсулиятга шерикдирлар. Агар даҳшатли қотилликлар¸ адолатсизлик ва зўравонликлар учун кимдир жавобгар бўлиши керак бўлса¸ бунинг учун коммунистик партия¸ режим ва унинг мафкураси жавобгардир¸ деган эди АҚШга қочиб келган Светлана Аллилуева.
Сталин қизининг ўз ҳаëти ҳақида ëзган икки хотира китоби АҚШда қўлма-қўл бўлиб кетган ва оқибатда Светланани бадавлат аëлга айлантирган эди. 1970 йилда америкалик меъмор Уилям Питерсга турмушга чиққан Светлана Аллилуева ўз исми-шарифини ҳам ўзгартириб¸ Лана Питерсга айланди.
Бундан аввал Светлана отаси Иосиф Сталин вафотидан сўнг 1953 йилда ўзига нисбатан таҳдидлар бўлишидан чўчиб бирламчи фамилияси Сталинадан воз кечиб¸ онасининг қизлик фамилиясига ўтган эди.
Светлана Сталина/Аллилуевани яхши билганлар унинг бир умр оддий одамлардек яшаш истаги билан ўз отасидан қолган ëмон отни кўтариб юриш мажбурияти ўртасида қийналганини айтишади.
Собиқ СССР раҳбарларидан яна бири Никита Хрушëвнинг ўғли Сергей Хрушëв Озодлик мухбири билан суҳбатда¸ гарчи Светлана билан бирор марта учрашмаган бўлса-да¸ уни ўз тақдирдоши сифатида билганини айтади.
- Светлана жуда оғир ҳаëтни яшади. У том маънода Шекспир-Толстой талқинидаги фожеий шахсдир. Аввалига Сталин билан яшаш¸ сўнгра бутун умр Сталин соясида яшаш фожиадан бошқа нарса эмас. Мен ҳам бутун умр отамнинг соясида яшадим¸ аммо бахтимга¸ отам Сталинга тамом тескари бўлган шахс эди. Светлана ўз умрини тарих саҳифасига мислсиз мустабид¸ жиноятчи деб кирган шахс соясида ўтказди¸ дейди Сергей Хрушëв 29 ноябр куни Озодлик билан суҳбатда.
Светлана¸ кейинчалик ўз эри эканини айтган (уларнинг расмий никоҳдан ўтишига советлар рухсат бермаган) ҳиндистонлик коммунист Брижеш Сингхга нисбатан совет расмийлари ўтказган босим натижасида СССРдан чиқиб кетган эди.
Унинг мамлакатни тарк этиши¸ Совуқ уруш даврида Ғарбнинг мафкуравий ютуқларидан бири сифатида талқин этилган эди. Мадомики¸ совет мустабидининг эркатой қизи ҳам яшай олмай қолган экан¸ демак совет тузумининг чириб битгани ва эрта-индин қулаши муқаррардир¸ дея талқин этилган эди Светлананинг СССРни тарк этиши.
Москва¸ дарҳақиқат¸ бу воқеадан қаттиқ саросимага тушган ва ўшандаги КГБ бошлиғи Владимир Семичастнийни Сталин қизининг қочиб кетишига йўл қўйганликда айблаб¸ уни вазифасидан бўшатган эди.
АҚШдаги ҳаëти давомида Аллилуева коммунистик режимни қораловчи қатор баëнотлар қилган бўлса-да¸ унинг СССРга муносабати мураккаблигича қолди. У 1984 йилда Москвага қайтиб¸ қайта СССР фуқаролигини олган¸ бироқ бир йил ўтар-ўтмас¸ расмийлар билан ораси бузилиб¸ яна АҚШга чиқиб кетган эди.
2008 йилда “Светлана Светлана ҳақида” деб номланган ҳужжатли филмни суратга олган Сталина/Аллилуева/Питерс хоним¸ ҳаëти давомида отаси соясидан қочиб қутула олмаганидан ўксинган эди.
- Одамлар мени кўрса¸ “Сталиннинг қизи¸ Сталиннинг қизи” дейди. Бу ë мен қўлимга қурол олиб¸ америкаликларни қиришим керак дегани¸ ë бўлмасам¸ Америка фуқароси бўлганимдан кейин¸ қўлимга атом бомбаси олиб¸ Россияга ташланишим керак¸ деганидир. Мен на униси ва на буниси - қаердадир ўрталиқдаман. Одамлар эса¸ ана шу ўрталиқни сира тушунмайди¸ деган эди 2008 йилда суратга олинга ҳужжатли филмда Светлана Аллилуева.