Линклар

Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ир вафот этди


Шимолий кореяликлар марҳум етакчи Ким Чен Ирга мотам тутмоқда.
Шимолий Корея расмий ахборот агентлиги хабарига кўра, 69 ёшли етакчи юрак хуружидан вафот этган.

Бироз муқаддам айрим хабарларда унинг поезддаги сафари чоғида ўлгани айтилган эди.

Етакчининг вафотидан бироз ўтибоқ, унинг кичик ўғли Ким Чен Ин Шимолий Корея раҳбари этиб тайинланди.

Расмий матбуот хабарига кўра, Ким Чен Ирнинг дафн маросими 28 декабр куни бўлади.

Айни пайтда Шимолий Корея харбий тайёргарлик ҳолатига келтирилгани айтилмоқда. Бироқ, Жанубий Корея раҳбарияти бунга ҳожат йўқлигини айтиб, қўшнисини тинчлантирди.

Шунингдек, Оқ Уй раҳбарияти ҳам Корея ярим оролида тинчлик ва барқарорлик тарафдори эканини яна бир карра таъкидлади.
XS
SM
MD
LG