21 декабр куни Чехия собиқ президенти Вацлав Ҳавелнинг тобути Чехия президентларининг қароргоҳи бўлган Прага қасри (Пражский Град)га олиб борилди.
Вацлов Ҳавел 75 ёшида 18 декабр куни оламдан ўтди.
Ҳавел 1989 йилда Чехословакияда коммунистик режимни қулатган “Бахмал инқилоби”га бошчилик қилган. Шундан сўнг у Чехословакиянинг демократик йўл орқали сайланган биринчи президенти бўлди.
Президент сифатида у мамлакатнинг демократия ва бозор иқтисодиётига ўтиши ҳамда 1993 йилда Чехия Республикаси ва Словакиянинг тинч йўл орқали ажралиши жараёнига бошчилик қилди.
Вацлав Ҳавел 2003 йилга қадар Чехия Республикасининг биринчи президенти бўлиб ишлади.