Линклар

Шошилинч хабар
24 апрел 2024, Тошкент вақти: 00:12

Туркия Франция билан харбий ҳамкорликни тўхтатишини билдирди


Turkey -- Turkey's Prime Minister Tayyip Erdogan speaks during a joint news conference with Ukrainian President, Ankara, 22Dec2011
Turkey -- Turkey's Prime Minister Tayyip Erdogan speaks during a joint news conference with Ukrainian President, Ankara, 22Dec2011
Туркия Бош вазири Ражаб Тойип Эрдўғон Франция билан харбий ҳамкорликни тўхтатишини билдирди.

Бундан олдин Франциядаги Туркия элчиси Анқарага маслаҳат учун чақириб олинди.

Расмий Анқаранинг бундай муносабати Франция парламенти Усмонли империяси даврида арманиларнинг оммавий ўлдирилишини ирқий геноцид дея тан олувчи, буни инкор этганлик учун жазо тайинлашни кўзда тутувчи қонун лойиҳасини маъқуллагани боис юзага чиқди.
Туркия Бош вазири Эрдўғон назарида Франция президенти сайловда этник арманилари овозини қозониш учун исломофобия картасини ишлатмоқда.

- Исломофобия ва турклар билан қўрқитиш тадбирини Францияда президентлик сайловида ғалаба қозониш учун қўллаш ҳавотирли ҳолатдир. Бу нафақат Франция балки Умумевропа қадриëтларига ҳам соя солади.¸деди Эрдўғон.

Франция Ташқи ишлар вазири Ален Жюппе Туркия муносабатини сокин қабул қилди.

-Туркия ва Франция ўртасида барча соҳаларда муносабатлар мавжуд. Мен Туркия элчисининг Анқарага чақирилганига эътибор қаратдим. Франциянинг Туркиядаги элчиси хозир таътилда. У Парижда деди Франция Ташқи ишлар вазири Ален Жюппе .

Франция парламенти Усмон империяси даврида арманиларнинг оммавий ўлдирилишини ирқий геноцид дея тан олувчи, буни инкор этганлик учун жазо тайинлашни кўзда тутувчи қонун лойиҳасини маъқуллади.

Айни қонунда арманилар геноцид қилинганини жамоатчилик олдида инкор этишлик учун бир йилга озодликдан маҳрум этиш ёки 45 минг евро миқдорида жарима кўзда тутилган.

Арманистоннинг даъвосича, 1915 йилда Усмон империяси давридаги Туркияда бир ярим миллион арман қатл этилган.
XS
SM
MD
LG