Линклар

Шошилинч хабар
07 октябр 2024, Тошкент вақти: 00:27

Молдоваликлар Россия қўшинларига қарши


Молдовада 2 январдан бошлаб Россия тинчликпарвар кучларига қарши норозилик акциялари давом этмоқда.


4 январ куни Молдованинг Дубоссар туманида 250 киши Россия тинчликпарвар кучларининг мамлакатдан олиб чиқилишини талаб қилиб, Днестр дарёсидаги кўприкни тўсиб қўйдилар.

Россия ҳарбийлари томонидан 18 ёшли маҳаллий фуқаро Вадим Писар отиб ўлдирилгач, молдоваликлар норозилик намойишларини давом эттирмоқда.

Жорий йилнинг 1 январ куни Россия қўшинларига қарашли постда ҳарбийлар ​томонидан Вадим Писар отилган эди.

Писар ҳарбийларнинг автомобилни тўхтатиш талабига бўйсунмагани учун отилгани айтилди.

2 январ куни Дубоссар туманидаги иккита қишлоқ аҳолиси ҳафта
Молдовада Россиянинг 1500 ҳарбийси бор.
Молдовада Россиянинг 1500 ҳарбийси бор.
охиригача Днестр бўйидаги тинчликпарвар кучларининг постини олиб ташлашни, акс ҳолда, уларнинг ўзи буни амалга оширишлари мумкинлигини маълум қилди.

3 январ куни ўнлаб киши Днестр бўйи ҳудудидаги Россиянинг тинчликпарвар кучлари постини ва Кишиневдаги Россия элчихонасини пикет қилди.

Намойишчилар Россия ҳарбийларини ЕХҲТ кузатувчилари билан алмаштиришни ва Вадим Писар ўлими учун айбдорларни жазолашни талаб қилмоқда.

Маҳаллий аҳоли ўз талаблари инобатга олинмагунча норозиликни давом этиришларини маълум қилди.

Россия Ташқи ишлар вазирлиги Вадим Писар ўлими юзасидан таассуф изҳор қилди.

Молдова Бош вазири Влад Филат Писар ўлими бўйича тергов давом эттираётганини ва тинчликпарвар кучларнинг бу ҳуддуддаги фаолиятининг самардорлиги масаласи муҳокамага қўйилганини билдирди.

Расмий Кишинев Россия қўшинлари Днестр бўйидан олиб чиқиб кетилишини бир неча бор талаб қилган.

Бу борадаги музокаралар ҳозиргача ҳеч қандай натижа бермаган.

Молдованинг Днестр бўйи айирмачи минтақасидаги тўқнашувлар боис 1992 йилнинг 21 июлидан бошлаб, Россия қўшинлари бу ҳудуддаги хавфсизликни зиммасига олган.

Айни пайтда бу минтақада Россиянинг бир ярим мингга яқин қўшини бор.

Молдованинг Украина билан чегарасида Днестр бўйи минтақаси 1990 йили ўзини мустақил деб эълон қилган.

БМТга аъзо давлатларнинг бирортаси Днестр бўйи минтақаси мустақиллигини тан олмаган.
XS
SM
MD
LG