Линклар

АҚШда ишсизлар сони сўнгги уч йилда энг паст даражага тушди


Лос Анжелес шаҳридаги ишсизлар Иш биржаларига ариза билан мурожаат қилмоқда.
АҚШда ишсизлар сони сўнгги уч йилда энг паст даражага тушиб, 8,5 фоизни ташкил қилди.

Меҳнат вазирлиги маълумотига кўра, 2011 йилнинг декабр ойида Қўшма Штатларда 200 минг киши иш билан таъминланган.

Таҳлилчилар бу маълумот АҚШ президенти этиб қайта сайланишга умид қилаётган Барак Обама учун яхши деган фикрда.

Боиси президентликка даъвогарлик қилаётган Республикачи номзодлар Обаманинг иқтисодий сиёсати фойдадан кўра зарар келтирмоқда деб уни танқид қилиб келаётган эди.
XS
SM
MD
LG