Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 06:23

Қозоқ мухолифатчилари намойиш ўтказди


Қозоғистон Умуммиллий социал-демократик партияси лидерларидан бири Бўлат Абилов ўз сафдошлари Олмаотадаги Республика майдонида камида икки ҳафта митинг қилиб туриш нияти борлигини билдирди.
Қозоғистон Умуммиллий социал-демократик партияси лидерларидан бири Бўлат Абилов ўз сафдошлари Олмаотадаги Республика майдонида камида икки ҳафта митинг қилиб туриш нияти борлигини билдирди.

Қозоғистон умуммиллий социал-демократик партияси 15 январ куни бўлиб ўтган сайлов натижаларини тан олмайди.


Қозоғистон мухолифати аъзолари Олмаота шаҳрининг Республика майдонида 15 январ кунги парламент сайлови натижаларига норозилик билдириб намойиш ўтказди.

Озолик мухбирига кўра, Қозоғистон Умуммиллий социал-демократик партияси ташаббуси билан уюштирилган тадбирда иккиюзга яқин одам иштирок этган. Намошни ўттизга яқин маҳаллий ва хорижий журналист кузатди.

Сайловнинг даслабки натижаларига кўра, Қозоғистон Умуммиллий социал-демократик партияси парламентдан ўрин эгаллай олмаган.

Митингда партия лидери Жармахан Туяқбай ҳам қатнашди.

- Бизнинг асосий талабимиз сайлов деб ўтказилган мана шу масхарали тадбирда халқ бизнинг партияга берган овозлар ўғирланганига норозилик билдиришдан иборат. Биз шунинг учун бу ерга тўпландик, - деди Жармахан Туяқбай.

16 январ куни Қозоғистон Бош прокуратураси матбуот котиби Нурдаулет Суиндиков прокуратура мухолифат вакилларининг намойиш ўтказишига рухсат берганини маълум қилган эди.

Озодлик мухбирига кўра, Туяқбай намойишга кенг жамоатчиликни жалб қилмай, фақат сиёсий кенгаш аъзолари иштирокида митинг ўтказишга қарор қилинганини айтган.

Намойишда чиқиш қилган Қозоғистон Умуммиллий социал-демократик партияси аъзоси Амиржон Косанов "Қозоғистонда демократия 15 январ куни ўлди" дея баёнот берди.

Косанов ўз партияси аъзолари 28 январ куни Олмаота шаҳрининг Абай ва Дўстлик кўчалари туташган жойда яна митинг ўтказишни режалаётганини маълум қилди.

Қозоғистонда ўтказилган парламент сайловида еттита партиядан номзодлар иштирок этди.

Марказий сайлов комиссиясининг дастлабки маълумотларига кўра, президент Назарбоевнинг “Нур Ўтан” партияси 80,74 фоиз, “Ақ жўл” партияси 7,46 фоиз, Қозоғистон Коммунистик халқ партияси эса 7,2 фоиз овоз олиб парламентдан ўрин эгаллаган.

Сайлов жараёнини кузатган ЕХҲТ парламент ассамблеяси кузатувчилар миссияси раҳбари Жоао Соареш 16 январ куни мазкур сайловларнинг фундаментал демократик стандартларга мувофиқ ўтказилмаганини қайд этди.

Соарешга кўра, айрим ижобий ўзгаришларга қарамай, қозоқ расмийлари ҳақиқий плюралистик сайлов ўтказиш учун зарур шарт-шароит ярата олмаган.

Қозоғистон Бош прокуратураси расмийси Нурдаулет Суиндиков якшанба кунги овоз бериш жараёнида сайлов қутиларига бюллетенларни тўп-тўп қилиб ташлаш каби ҳолатлар қайд этилганини эътироф этди. Аммо…

- Ҳозирга келиб аниқланганидек, бу хатти-ҳаракатлар провакацион характерга эга бўлган, - деди Суиндиков.

Якшанба куни бўлиб ўтган сайловларни АҚШ Давлат департаменти халқаро стандартлардан узоқ, деб баҳолаган бўлса, россиялик кузатувчилар бунинг аксини таъкидламоқдалар. Хусусан, Россия Давлат думасининг МДҲ ишлари бўйича қўмитаси раҳбари Леонид Слуцкий фикрича, Қозоғистондаги парламент сайловлари ўта юқори даражада ташкил этилган.

- Сайловда фуқароларнинг ўз хоҳиш-истакларини билдиришлари учун барча зарур шароит яратилганди, - дер экан Слуцкий Қозоғистондаги сайловни кузатган ЕХҲТ вакиллари хулосасини танқид қилди.

Қозоғистондаги парламент сайловларининг якуний натижаси мамлакат Марказий сайлов комиссияси томонидан 17 январ куни эълон қилиниши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG