Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 03:55

Гулнора Каримова Рухшона ва Авраам Руссо клипини танқид қилди



Ўзи ҳам GooGooSha таҳаллуси билан клипларда кўриниш бериб турадиган Гулнора Каримова Твиттердаги шахсий саҳифасида Рухшона ва Авраам Руссо ижросидаги "Благодарю" (Миннатдорман) номли қўшиқ клипини танқид остига олди.

- Бу maximum ("нари борса" демоқчи – тахр.) 3 тарафдан суратга олингандек кўринаяпти. Нимага ҳаммани бундан 10 йил муқаддам чизилган тоққа тортиб кетаверади, - деб ёзади Каримова клипга бўлган фикрини билдирар экан.

Афтидан Гулнора Каримовага нафақат клипдаги манзара, балки Россия эстрадаси юлдузи Авраам Руссо яратган образ ва костюми ҳам ёқмаган.

Рухшонанинг Авраам Руссо билан суратга олган клипи 17 январ куни тақдим этилган эди..

- Россия каналларида суратга олинган янги йил байрамидан кейин камзулини алмаштириб олса хам бўларди! Билишимча, у анча тежамкор. Ниҳоят, нима учун ўзиникини ўйлаб топмайди, ахир ҳозир 2012 йил-ку! Ижрога келсак, у аслида ёмон қўшиқ айтмайди!, - дейилади @GulnaraKarimova нинг иккинчи "твит"ида.

Рухшона ва Авраам Руссо иштирокидаги клипни YouTube сайтига юклаган @Sayyod номли твиттерчи Гулнора Каримовага жавобан ўзига ушбу клип ёқишини ёзди.

Бунга жавобан эса Гулнора Каримова шудай деди:

- Гапнинг индаллосини айтайми? Бир пайтнинг ўзида ҳам йиғлатадиган, ҳам кулдирадиган даражада сийқа :).

CA-News нашрининг ёзишича, Авраам Руссо ва Рухшона "Благодарю" қўшиғи клипини 2012 йил арафасида Тошкентдаги студияларнинг бирида суратга олишган. Қўшиқнинг матни ва мусиқаси таниқли қўшиқчи-шоира Шахноз қаламига мансуб.

"Благодарю" қўшиғига клип бир кунда суратга олингани айтилмоқда.

XS
SM
MD
LG