Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 22:29

Ўқитувчиларга маош бермаган банкир судланмоқда


“Агробанк”нинг Қашқадарё вилоят Ғузор туман шўъбаси собиқ раҳбари устидан суд жараёни шу кунларда давом этаяпти. Жамшид Дилмуродов устидан бораётган суд жараёни маҳаллий мактаб ўқитувчиларига маош берилмагани билан боғлиқ экани айтилмоқда. Ўқитувчиларнинг ҳақини қайтариб бериш масаласи суд ҳукми чиққанидан сўнг ҳал қилиниши мумкин. Бу маълумотни Озодлик тилга олинган муассаса бошлиғидан олди. “Агробанк”нинг Ғузор туман шўъбаси билан Озодлик мухбири ғузорлик ўқитувчиларнинг шикояти муносабати билан боғланди.


Исми айтилмаслиги, овози эшиттирилмаслиги шарти билан Озодликка мурожаат қилган ғузорлик ўқитувчиларнинг айтишича, тумандаги мактаблар ўқитувчилари 2011 йилнинг январи учун маошини ҳанузгача олмаган.

Уларнинг айтишича, ўқитувчиларга ҳаммаси бўлиб 6 миллион 800 минг сўм тўланмаган.

Маошини кутаётганлар орасида 50 минг сўм оладигани ҳам, 300 минг оладигани ҳам бор.

Айтилишича, муаммога ҳуқуқ-тартибот органлари бефарқ қарамаган. Январ маоши билан боғлиқ можаро чиқиши биланоқ, уни ўқитувчиларга етказишга масъул кассирлар сўроқ қилинган ва натижада кассирларнинг беайблиги тан олинган.

Кўп ўтмай жамоатчиликка маош тўланмаганлиги учун масъулият “Агробанк”нинг Қашқадарё вилоят Ғузор туман шўъбасининг эндиликда собиқ раҳбарияти зиммасида эканлиги маълум бўлган.

Бу ҳақда, ҳар ҳолда, Озодликка мурожаат қилган ўқитувчилар айтди.

Уларнинг шикояти кетидан Агробанк туман шўъбаси раҳбари Элбек Жўрақулов билан боғландик.

Озодлик: Ўтган йилги жанжал, ўқитувчиларнинг 7 миллион атрофида пули еб кетилгани бўйича шикоят қилишаяптида. Нима бўлди ўша масала?

- Суд бўлаяпти. Судда тўланадиган пулларни тўласа, кейин маълум бўладида. Суди бўлаяпти ҳозирча.

Озодлик: Сизларнинг банкнинг бошлиғи судланаяптими?

- Ҳа, ҳозир қамоқда. Суди бўлаяпти.

Озодлик: Қачон ҳукм чиқаркан билмайсизми?

- Билмадим ака. Аниқ маълумот олганимиз йўқ ҳали.

Озодлик: Ҳукм чиққандан кейин ўқитувчиларнинг пули бериладими берилмайдими?

- Ҳукм чиққандан кейин олдинги бошлиқ пулни тўласада. МХХ томонидан тергов қилиниб, судга берилди улар, дейди “Агробанк” Ғузор туман шўъбаси раҳбари Элбек Жўрақулов.

2011 йилнинг январи учун маошини ололмаган ғузорлик ўқитувчилар, афтидан, яна бироз кутишига тўғри келади. Маош масаласи Жамшид Дилмуродов устидан ҳукм чиққач ҳал бўлиши айтилмоқда.

Гап қашқадарёлик ўқитувчиларнинг иш ҳақи устида борган экан, Озодликнинг “Эркин микрофон”ига 27 январ куни мурожаат қилган яна бир қашқадарёлик ўқитувчининг айтганларини ҳам шу ўринда эшиттириб қўйишни жоиз билдик.

Ўзини Чироқчи туман, 115-мактабдан Каримжон, деб таништирган тингловчимизнинг хабар қилишича, ўқитувчиларнинг маошлари уларнинг пластик карточкаларига ўз вақтида ўтказилаяпти, лекин ўша пулдан исталган вақтда фойдаланишнинг имкони бўлмаяпти.

Ҳамма гап туманда давом этаётган энергия тақчиллигида, дейди Каримжон.

- Свет бўлмагандан кейин Чироқчида ойлик муаммоси жуда қийинлашди. Ҳатто район марказларида ҳам ток йўқ ҳозир. Шу муаммо бўйича безовта қилаëтган эдим сизни, дейди ўзини Каримжон деб таништирган суҳбатдош.

Каримжоннинг айтишича, пластик карточкадаги пулни чиқариб берадиган терминаллар доимий электр энергияси йўқлигида ишга тушириладиган “движок”ларда ишламайди. Натижада аксарияти маошигагина қараб қолган ўқитувчилар қийналиб қолмоқда.
XS
SM
MD
LG