Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 19:28

Ўзбекистонда уйини шартномасиз ижарага берганларга жарима солиш бошланди


Ижара шартномасида ҳар бир квадрат метр учун ҳақ Тошкентда камида 3000 сўм қилиб кўрсатилиши керак.
Ижара шартномасида ҳар бир квадрат метр учун ҳақ Тошкентда камида 3000 сўм қилиб кўрсатилиши керак.

1 февралдан бошлаб кўчмас мулкини нотариус тасдиғисиз ижарага берган фуқароларни жаримага тортиш бошланди.

Эндиликда квартира шартномаларини нотариус тасдиғидан ўтказмаган фуқароларга энг кам иш ҳаққининг 5 баробаридан 10 баробарига қадар (тахминан 630 минг сўмгача) жарима солинади.

Квартиралар олди-соттиси билан шуғулланиб келаётган Мухтор исмли тошкентлик “маклер”га кўра, ҳуқуқ-тартибот идоралари квартиралар шартномасига доир вазият билан жиддий шуғулланишни бошлаганича йўқ.

Ҳозирча квартиралар “бозори”да нарх-наво, олди-сотти билан боғлиқ барча жараёнлар эски ҳолича давом этмоқда.

Юнусобод туман солиқ инспекциясининг навбатчи ходимига кўра, кўчмас мулк ижараси билан боғлиқ вазият солиқчилар назоратида бўлиб, янги тартиб бўйича махсус рейд ҳафта охирида бошланиши режалаштирилган.

Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов республикадаги қатор қонунларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги лойиҳани 30 декабр куни имзолади ва шу қонунга мувофиқ квартира шартномаларини нотариус тасдиғидан ўтказиш мажбурияти 1 январдан кучга кирди.

Тошкентда фаолият юритаётган солиқ маслаҳатчиларидан бирининг айтишича, шу пайтгача аксар мулкдорлар ўз даромадларини солиқдан яшириб келгани учун янги тартиб йўлга қўйилди.

- Эндиликда мулкни ижарага берган ҳолатда ижаранинг минимал ставкаси ўрнатилаяпти. Сабаб шу пайтгача шартнома тузилаëтганда ижарачи билан ижарага олувчи кичкина суммани кўрсатиб қўйишар эди яъни налогдан қочиб. Шунинг учун эндиликда минималний сумма кўрсатилади. Давлат томонидан ками белгилаб қўйилади. Ҳақиқатан шунчадан кам бўлиши керак эмас, деди солиқ маслаҳатчиси.

2012 йилнинг 1 январидан бошлаб жисмоний шахсларнинг ўз мулкини ижарага бериш учун давлат томонидан ижара ҳақининг энг кам миқдори белгиланди.

Sion Research таҳлилий маркази хабарига кўра, янги тартибда, мулкни ижарага беришнинг минимал қиймати 1 квадрат метр учун Тошкент шаҳрида 3000 сўм, вилоят марказларида 2000 сўм ва мамлакатнинг бошқа шаҳарларида 1000 сўм қилиб белгиланган.

2012 йилда жисмоний шахслар учун даромад солиғининг энг минимал ставкаси даромаднинг 9 фоизи миқдорида қилиб белгиланди.
XS
SM
MD
LG