Жорий йилнинг 8 феврал куни кечаси соат тўртда Сариосиё тумани Ўзбекистон қишлоғида МХХ ходимлари томонидан ўтказилган рейд натижасида ўттиздан зиёд одам ҳибсга олинган.
Ҳибсга олинганлар орасида “Ғалаба” маҳалласида яшовчи 27 ёшли Искандар Нуров ҳам бор.
Бу ҳақда Искандарнинг отаси 56 ёшли Нусратилла Нуров Озодликка маълум қилди.
- Кечаси тўртда ҳовлимизни қуролланган гуруҳлар босди. Кимлигини айтмайди. Ҳужжатини кўрсатмайди. Фамилия, номи йўқ уларнинг. “Кейин билиб оласан” дейди, тамом. Уйни тинтув қилдилар. Дискларни, Қуръон китобларни олиб кетдилар. Қуролланган шахслар, ҳаммасининг қўлида автомат. “Нима қиласан?” Бизни отасанми?” дедик. “Йўқ, отмайман” деди. “Отмасанг кундуз куни борардикку ўзимиз. Повестка берсанг ҳам борардик. Нега бундай шарманда қилдинг? Болалар ҳеч иш билан шуғулланмас эдику. Шуғулланган бўлса, повестка берсанг борардикку” десам, “Йўқ, биз кечаси келиб олиб кетишимиз керак” дейишди бизга,- дейди Нусратилла Нуров.
Нусратилла Нуровга кўра, 8 феврал кунги рейд натижасида унинг ўғлидан ташқари уч укаси - Сайфулло, Саъдулло, Абдулло ҳамда қўшнилари Хожиакбар Давлатов, Иноқхожи Сувоновлар ҳам ҳибсга олинган.
Нуровнинг айтишича, ҳозиргача яқинларининг қаерда эканлиги ва нима сабабдан ҳибсга олингани ҳақида маълумот берилмаяпти.
- Буни биз билмаяпмиз. Прокурорга борсак, “санкция бергани йўқ” дейди. Хатлар билан мурожаат қилсак, жавоб йўқ. Кимга боришимизни билмаймиз. Ҳозиргача билмаймиз қаерда улар, тақдири нима бўлди. Фақат қишлоқ аҳлидан бир неча кишини олиб бориб икки-уч кунлаб сўроқ қилиб, уриб жўнатиб юборади. Улар келгандан кейин “Улар ўлмасдан чиқса ҳам яхши. Уриб-уриб бўйнига қўяяптилар” дейди. Йўқ нарсаларни ҳам бўйнига олаяпти дейди мажбур бўлиб. Кўпини уриб-уриб ҳамма жойини жароҳатлантириб берган. Ҳозир энди даволанаяпти улар,- дейди Нусратилла Нуров.
Сариосиёдаги оммавий ҳибслар билан боғлиқ вазиятни ўрганаётган Ўзбекистон ҳуқуқ ҳимоячилари ташаббус гуруҳининг раҳбари Суръат Икромовга кўра, ушланганларнинг барчаси намозхон бўлиб, улар ҳозирда Сурхондарё вилоят МХХ бошқармасига қарашли ҳибсхонада сақланмоқда.
- Ўша куннинг ўзида умуман 30тадан кўп одам қўлга олиниб, Термизга МХХнинг тергов изоляторига олиб борилган. Бу ҳозир битта туман, битта қишлоқдан. Булар ҳаммаси намозхон бўлган. У ерга борганда, мана шу саккизинчида олиб борган бўлса, тўққизинчида бир нечтасини қўйиб юбориб, олтитасини қолдирган. Уларнинг гаплари бўйича уларнинг ҳаммаси жуда ҳам қаттиқ қийноққа учратилган. Буларнинг устидан қандайдир компромат материаллар йиғиш ҳаракатини қилишган. Буларнинг нимага айблангани ҳозирча номаълум бизларга. Нимагаки адвокатлар ҳозирча қўйилмаяпти у ерга,- дейди Суръат Икромов.
Ўзбекистонда диний мотивлар билан оммавий ҳибсга олиш одатий кўриниш касб этган.
Ўтган йилнинг 28-31 декабр кунлари оралиғида Наманган вилояти Косонсой шаҳрида 30 дан ортиқ киши диний-сиёсий мотивлардаги жиноятларда гумон қилиниб, ҳибсга олинган эди.
27 декабр куни Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилоят суди ҳукмига кўра, диний мотивлар билан жавобгарликка тортилган 11 нафар диндор 3 йилдан 6 йилгача бўлган муддатларга қамалди.
Ўтган йилнинг ноябри ойи сўнггида Андижон вилояти Олтинкўл туманидаги Кўмакай посёлкасининг бир маҳалласида яшаб келган йигирмага яқин ёш диндор йигит ҳибсга олинган эди.
Сентябр ойида Тошкент вилоятининг Янгийўл шаҳрида 17 диндор "ваҳҳобийлик"да айбланиб ушланган эди.