Линклар

Шошилинч хабар
01 июн 2023, Тошкент вақти: 14:59

Халқаро хабарлар

Ямандаги тўқнашувда 185 ҳарбий ҳалок бўлди

Яман ҳарбийлари Ал-Қоида жанггарилари мамлакат жанубида уюштирган ҳужум оқибатида Яман армиясининг 185 аскари нобуд бўлганини билдирди.

Абиан вилояти маркази Занжибар шаҳри яқинида амалга оширилган ҳужум юзасидан ҳозир текширув олиб борилмоқда.

Расмийларга кўра, ҳужум пайтида 25 нафар жанггари ҳам йўқ қилинган.

Яман расмийлари, 4 март кунги ҳужумни армия аскарлари ва Ал-Қоида жанггарилари ўртасида шу пайтгача рўй бўлган энг катта тўқнашув деб атамоқда.

Кун янгиликлари

Қатар бош вазири “Толибон” ҳаракати лидери билан махфий музокаралар ўтказди – Reuters

"Толибон" ҳаракати вакиллари (архив сурати)

Дунёдаги кўплаб мамлакатларда террор ташкилоти деб тан олинган “Толибон” ҳаракати лидери Афғонистоннинг Қандаҳор шаҳрида Қатар бош вазири билан махфий музокаралар ўтказган.

Reuters агентлиги хабарига кўра, учрашувнинг асосий мавзуси халқаро ҳамжамият билан алоқалардаги тарангликни юмшатиш бўлган.

Агентлик қайдича, музокаралар 12 май куни Қатар бош вазири Муҳаммад бин Абдураҳмон ас-Соний билан толиблар лидери Ҳайбатуллоҳ Охунзода ўртасида бўлиб ўтган. Бу Толибон пешвосининг хорижлик сиёсий лидер билан илк учрашувидир.

Бу орада Қатарнинг Афғонистон бўйича махсус вакили Мутлақ бин Мажид ал-Қаҳтоний АҚШга учиб кетган. Аввалроқ Қатар Ташқи ишлар вазирлиги Қаҳтоний АҚШнинг Афғонистон бўйича махсус вакили Томас Уэст билан учрашгани ҳақида маълумот тарқатган.

“Толибон” ҳаракати билан халқаро ҳамжамият ўртасидаги таранглик ҳали ҳам сақланиб қолаётганига Афғонистонда толиблар томонидан инсон ҳуқуқлари қўпол равишда бузилаётгани, айниқса қизларнинг таълим олиши ва аёлларнинг ишлашига тақиқланаётгани ҳамда “Толибон” вакилларининг инклюзив ҳукумат тузишни истамаётгани сабаб бўлмоқда.

Reuters хабарига кўра, Қатар бош вазири музокараларда, жумладан толибларга хотин-қизлар таълими ва ишлаши бўйича тақиқларни бекор қилиш зарурлигини билдирган. “Толибон” ҳаракати бу чақириққа қандай жавоб бергани ҳозирча маълум эмас.

Айни пайтда агентлик мулла Ҳайбатуллоҳ радикал диний арбоб бўлиб ҳисобланиши ҳамда жорий этилган чекловларни бекор қилишдан у қадар манфаатдор эмаслигини урғулаган.

Афғонистонда 2021 йил августида ҳокимиятни эгаллаб олганидан бери “Толибон” ҳаракати маҳаллий хотин-қизларнинг таълим олиши, ижтимоий ва сиёсий ҳаётда иштироки бўйича кескин чекловлар жорий этган, бу эса бутун дунёда салбий қарши олинган.

Reuters Қатар ҳукумати мазкур сафарнинг барча тафсилотларини АҚШ президенти Жо Байден маъмурияти билан муҳокама қилганини ёзган. “Толибон” ҳаракати ва Қатар бу учрашув ҳақида ҳеч қандай расмий маълумот тақдим этган эмас.

Қозоғистонда Назарбоевни ҳақорат қилганлик учун жиноий жавобгарлик бекор этилмоқда

Нурсултон Назарбоев.

Қозоғистонда биринчи президент Нурсултон Назарбоевни ҳақорат қилганлик, обрўсини ва қадр-қимматини туширганлик учун жиноий жавобгарлик бекор этилиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда қозоқ парламенти қуйи палатаси депутати Снежанна Имашева маълум қилди.

Депутатнинг айтишича, Жиноят кодексидан бу борадаги модда чиқариб ташланади. “Ҳозирда Элбоши мақоми бекор қилинган, шунинг учун жиноий жавобгарлик ҳам эндиликда керак эмас ва у қўлланилмайди”,-деди Имашева.

Қозоғистон адлия вазирли бу маълумотни тасдиқлади.

2023 йил февралида президент Қасим-Жомарт Тоқаев “Қозоғистоннинг биринчи президенти-Элбоши” тўғрисидаги қонун кучини йўқотгани тўғрисидаги фармонни имзолаган эди. Мазкур қонунда Назарбоев ва оиласининг мақоми, уларнинг имтиёзлари белгилаб берилганди. Фармонга асосан Назарбоевнинг халққа мурожаат қилиш ва давлат органлари ҳамда амалдорларга таклиф киритиш ҳуқуқлари ҳам бекор қилинганди.

2022 йилнинг кузида Қозоғистонда Биринчи президент куни давлат байрамлари рўйхатидан чиқарилган ва пойтахт Нурсултон номи яна Остонага ўзгартирилган эди.

Индонезияда наркотик савдосида гумонланган ўзбекистонликлар қўлга олинди

Индонезия полициячилари.

Индонезиянинг Бали оролида наркотик савдоси билан шуғулланган 7 киши қўлга олинди. Улардан 6 нафари хориж фуқаролари, 1 нафари эса индонезияликлардир. Бу ҳақда полицияга таянган ҳолда Kompas портали хабар берди.

Хабарда уч нафар ўзбекистонликнинг исми тилга олинади. Полиция расмийларига кўра, дастлаб Азамат исмли ўзбекистонлик қўлга олинган. Кейин унинг шериклари бўлган Ўзбекистон фуқаролари Ю.О., ва М.А., ушланган. Хабарда яна икки нафар россиялик - Денис Комаров ва Денис Романов ҳам ҳибсга олингани айтилади.

Полициянинг билдиришича, Азамат дастлабки терговда наркотиклар савдосига Денис Романов раҳбарлик қилганини айтган. Полиция уларнинг ёнидан 1678 грамм марихуана, 67 грамм наша топган. Терговда қўлга тушган россияликлар ўзларига билдирилган айбловни тан олган эмас ва наркотик савдосига алоқадор эмасликларини айтишган.

4 апрель куни Жакартада ўтказилган матбуот анжуманида Индонезия полицияси мулозими генерал Аҳмад Рамазон Индонезия полицияси “Тавҳид ва жиҳод катибаси” террор гуруҳи ташвиқоти билан шуғулланган тўрт нафар ўзбекистонликни қўлга олгани ҳақида билдирган эди.

“Ўзбек жиҳодчи”ларини Индонезияга нима етаклади?
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:09:14 0:00

БМТ Халқаро суди Югославия махсус хизмати раҳбарларини 15 йилга озодликдан маҳрум қилди

Франк Симатович БМТ Халқаро судида. 31 май, 2023 йил.

Ҳаагадаги БМТ Халқаро суди тарқалиб кетган Югославия давлатининг махсус хизмати собиқ раҳбарлари Йовиц Станишеч ва Франк Симатовични 15 йилданга озодликдан маҳрум қилди.

Югославияга Слободан Милошевич раҳбарлик қилаётган даврда Станишеч хавфсизлик хизмати бошлиғи, Симатович эса унинг ўринбосари бўлган. Улар 1990 йилларда Хорватия ва Босниядаги урушда кўплаб жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилди.

Жумладан, суд бу икки шахс серб қуролли кучлари томонидан 1992 йилда Босниядаги Босански-Шамац (ҳозирда Шамац) шаҳри босиб олинишига алоқадор эканини аниқлади. Босиб олинган шаҳарда серб ҳарбийлари оммавий талончиликларни содир этган, аёллар ва қизларни зўрлаган, аҳолини қийноқларга солган. Тинч аҳолидан бир неча киши ўлдирилган.

Югославия бўйича Халқаро трибунал Станишеч ва Симатовични 2003 йилда ҳибсга олинишига эришган эди. 2013 йилда суд уларни етарли далил-исботлар мавжуд эмаслиги ортидан оқлаганди. Бироқ апелляция истанцияси бу қарорга қарши чиққан ва иш қайта кўриб чиқилишига эришган.

2021 йилда БМТ Халқаро суди Станишеч ва Симатович Слободан Милошевичга хорватлар ва Босния мусулмонларини ҳайдаб чиқариш ҳамда Сербия ҳудудини кенгайтириш режасини амалга оширишда кўмаклашганликда айбдор деб топилганди. Ўшанда улар 12 йилга озодликдан маҳрум қилинган.

Станишеч ва Симатович суднинг бу қарори устидан шикоят аризаси киритган эди. 31 май куни Халқаро суд уларнинг апелляциясини кўриб чиқди ва 2021 йилда белгиланган жазо муддатини кўпайтирди. Бу ҳукм қатъий ва шикоятга ўрин йўқ.

Собиқ Югославия бўйича Халқаро трибунал 1993-2017 йилларда фаолият олиб борган. Ҳозирда унинг ўрнини БМТ Халқаро суди эгаллаган.

Олимлар сунъий интеллект инсониятнинг йўқолишига сабаб бўлиши мумкинлигидан огоҳлантирди

Қатор технологик ширкатлар, жумладан, Center for AI Safety, OpenAI ва Google DeepMind етакчилари, таниқли олимлар сунъий интеллект инсониятнинг йўқолишига сабаб бўлиши мумкинлигидан огоҳлантирди.

“Сунъий интеллект оқибатида инсониятнинг йўқ бўлиб кетиши хавфини камайтиришга пандемия ва ядро уруши каби глобал даражадаги устувор вазифа сифатида қараш лозим” — дейилади Center for AI Safety сайтида эълон қилинган баёнотда.

Баёнотни сунъий интеллектни яратиш бўйича тадқиқот олиб борган 350 нафарга яқин олим, инженер ва ширкатлар раҳбарлари имзолаган. Улар орасида ChatGPT дастури асосчиси бўлган OpenAI ширкати диретори Сэм Альтман ва “сунъий интеллект отаси” сифатида кўриладиган олим Жеффри Хинтон ҳам бор.

Бу илмий жамоатчиликнинг сунъий интеллектга боғлиқ биринчи баёноти эмас. Бундан аввал мингга яқин олим ва технолог, жумладан, Илон Маск сунъий интеллектни ривожлантириш ишларини кучайтирилган хавфсизлик дастурлари ихтиро қилингунига қадар олти ойлик муддатга тўхтатиб туришни таклиф қилганди.

Chat GPT - Чат-бот ёки одам билан мулоқот қила оладиган комьютер дастури бўлиб, у бир неча ой ичида интернетда инқилоб яратди. Сунъий интеллектга асосланган чат-бот ахборот излайди ва саволларга жавоб беради. Топшриқ берилса, бадиий асарлар ёзиши ва дастурлар кодини тузиши мумкин. Бундан ташқари чат-ботлар бизнес тақдимотлар ва реклама матнларини тайёрлаши мумкин.

Латвияда ташқи ишлар вазири Ринкевич президент этиб сайланди

Эдгар Ринкевич

Латвия ташқи ишлар вазири Эдгар Ринкевич мамлакатнинг янги президенти этиб сайланди. Ринкевич номзодини парламентнинг 52 нафар депутати қўллаган.

Президентликка сайланиш учун камида 51 нафар депутатнинг овози керак эди. Ринкевич овоз беришнинг учинчи раундида президент этиб сайланган. Унинг рақиби Улдис Пиленс номзодини депутатларнинг 25 нафари қўллаган. Амалдаги давлат раҳбари Эгил Левитс иккинчи муддатга ўз номзодини қўймаган.

Латвия нашрлари ҳукмрон коалициядаги партиялар президентликка ягона номзод масаласида келиша олмаганини ёзмоқда. Коалициядаги энг йирик бўлган “Янги бирлик” партияси Ринкевич номзодини, “Бирлашган рўйхат” эса Улдис Пиленс номзодини олға сурган. Пировардида қатор мухолифат партиялари дастаги туфайли Ринкевич президентликка сайланган.

Эдгар Ринкевич ТИВ раҳбари бўлиб турган пайтда Россиянинг Украинага қарши босқинини қаттиқ қоралаб, Украинани қўллаб чиққан.

Латвия парламент республикаси бўлиб, у ерда президент кўпроқ церемониал ваколатларга эга, бироқ у анъанага кўра жамият қулоқ тутадиган муҳим сиёсий фигура ўлароқ қабул қилинади.

Россияда дафн маросимлари бўйича хизмат ҳақлари 30-50 фоизга ошди

Россияда сўнгги бир ярим йил ичида дафн маросимлари бўйича хизмат ҳақлари 30-50 фоизга ошган. Бу ҳақда “Российская газета” нашри Росстат маълумотига таянган ҳолда хабар қилди.

Масалан, кремация (мурда куйдириш) нархи ўртача 36 фоизга, яъни 21 минг рублдан 28,7 минг рублгача ошган. Қабр қазиш ишлари 13 фоизга (8765 рублгача), тобут ясаш эса 52 фоизга (6729 рублгача) кўтарилган.

Дафн маросимларини ташкил этиш билан шуғулланувчи “Похоронний дом №1” ширкати бош директори Елена Эльсалиевага кўра, металл ва ёғоч нархи ошиб кетгани туфайли хоч, тўсиқ ва тобутлар 2-2,5 баравар қимматлаган.

Дафн маросимлари ташкилотлари ва крематорийлар уюшмаси вице-президенти Владимир Родькин қайдича, сўнгги ойларда хомашё нархи пасаймоқда, бироқ логистика ва маошлар ортгани туфайли тайёр маҳсулот нархлари пасаймаслиги мумкин.

Эльсалиевага кўра, унинг ширкати хомашёни аввал Украинадан сотиб оларди, бироқ Россия қўшинлари бу мамлакатга бостириб кирганидан кейин раҳбариятнинг бошқа жойдан хомашё қидиришига тўғри келган. Родькин “бутун дунёда нефть ва бензин нархи ошиб кетгани туфайли” Хитойдан ҳам хомашё келтириш қийинлашиб кетганини, шу важдан ишлаб чиқарувчилар қабртошларини буюртма асосидан кўпроқ Карелиядан келтираётганини қўшимча қилган.

Таҳлилчиларга кўра, майитнинг қариндошлари дафн маросимлари учун пулни тежай бошлагани, дейлик, эман ёғочидан ясалган тобут ўрнига қарағайдан қилинган тобутни сотиб ола бошлагани учун умумий ҳисобда харажатлар у қадар ошиб кетмаяпти. Коронавирус пандемияси бошланганидан кейин нархлар тақрибан 30 фоизга ошган, бироқ сўнгги йилда нарх барқарорлашган.

Россияда ўлим сони кўпайишига сабаб бўлган омиллардан яна бири Украинага қарши уруш бўлиб ҳисобланади. 2023 йил май ойида Би-би-сининг рус хизмати “Медиазона” нашри ва волонтёрлар гуруҳи билан биргаликда Украина босқини чоғида ўлган 24 мингдан зиёд россиялик ҳарбийнинг исмини аниқлашга муваффақ бўлган.

Тадқиқотчилар урушда ўлганларнинг ҳақиқий сони бундан 40-60 фоизга кўпроқ бўлиши мумкинлигини қайд этишмоқда. Россия Мудофаа вазирлиги шахсий таркибдаги талафотларга оид маълумотларни очиқламаяпти, айни пайтда вазирлик журналистлар томонидан ёйинланган рақамлар юзасидан ҳам изоҳ бераётгани йўқ.

НАТО Арктикада машғулот ўтказмоқда. Унда Финляндия биринчи маротаба иштирок этмоқда

Финляндия НАТОга аъзо бўлганидан бери илк маротаба ҳарбий машғулот ўтказмоқда.

АҚШ, Британия, Норвегия ва Швециянинг мингга яқин ҳарбийси Финляндиянинг 6500 аскари билан биргаликда “Шимолий ўрмон” машғулотида иштирок этмоқда. Reuters агентлигининг хабар беришича, Финляндияда биринчи марта бу каби йирик машғулот ўтказилмоқда. У 27 майдан 2 июлгача давом этади. Машғулотга мингга яқин ҳарбий техника жалб қилинган.

Иттифоқчиларнинг қўшма артиллерия машғулотлари Россия чегараси яқинида ўтказилмоқда. Машғулотларни кузатаётган АҚШ генерал майори Грегори Андерсон Вашингтон Финляндияни ҳимоя қилишга тайёр эканини билдирган.

“Биз бу ерда бирор кор-ҳол юз берганида Финляндияни ҳимоя қилишга тайёр бўлиш учун иттифоқчиларимиз билан машқ қилмоқдамиз”, -деди АҚШ генерали.

АҚШ ҳарбийлари Финляндиядаги машғулотларга денгиз орқали Германиядан ракета тизимларини олиб келган. Бундан ташқари Финляндия аскарлари "Леопард-2А6" танкларидан ўқ отиш бўйича машғулот ўтказмоқда. Швеция эса CV90 ҳарбий машиналарини, Британия Warrior танкларини олиб келган.

Финляндия НАТОга 4 апрелда аъзо бўлди. Швециянинг НАТОга аъзолиги масаласи эса июлда Вильнюсда ўтадиган саммитда кўриб чиқилиши кутилмоқда.

Россия Украинага бостириб кирганидан бери 483 бола ҳалок бўлди

Россиянинг ракета зарбаси оқибатида ҳалок бўлган икки нафар боланинг дафн маросими. Умань шаҳри, 30 апрель 2023 йил.

Россия Украинага бостириб кирганидан бери ўтган давр мобайнида 483 бола ҳалок бўлди, 989 бола яраланди. Бу ҳақда Украина Бош прокуратураси маълум қилди.

Жабрланган болаларнинг асосий қисми Донецк, Харьков ва Херсон вилоятларидадир.

“Бу якуний рақамлар эмас. Жанглар бўлган, вақтинча босиб олинган ва озод этилган ҳудудларда бу каби фактларни аниқлаш жараёни давом этмоқда”,-дейилади Бош прокуратура баёнотида.

БМТнинг билдиришича, 2022 йилнинг 24 февралидан 2023 йилнинг 8 майигача Украинада тинч аҳолидан 8791 кишининг ҳалок бўлгани ва 14 815 кишининг яралангани тасдиқланган. БМТ ҳисоботида ҳалок бўлганлар ва яраланганлар сони бундан ҳам кўпроқ бўлиши мумкинлиги таъкидланган.

Москвадаги “Митино” метроси атрофидаги ҳудудда 150 дан кўпроқ тожик мигрант қўлга олинди

Москвада тожик мигрантларнинг қўлга олиниши.

Москвадаги “Митино” метроси атрофидаги ҳудудда 30 майга ўтар кечаси 150 нафардан кўпроқ тожикистонлик мигрант қўлга олинди. Мигрантлар Озодлик радиоси тожик хизматига тун ярмида полиция уларни уйқудан уйғотиб, автобусларда Митинск туман ички ишлар бўлимига олиб боришганини айтганлар. Мигрантларга бунинг сабаблари тушунтирилган эмас. Полицияга олиб борилганларнинг барчаси “Митино” метроси атрофидаги қурилишда ишлаб, қурилиш майдонидаги чодирларда яшаб келган.

Россия томони бу хабарга муносабат билдирмади. Тожикистоннинг Москвадаги элчихонаси воқеадан хабардор эканини ва бу ишни назорат остига олганини маълум қилди.

Сўнгги ҳафталарда Россиянинг турли минтақаларида тожикистонлик мигрантларни қўлга олиш ҳолатлари кўпайди. 28 майда Москванинг Можайск туманидаги мактаб стадионидан ўнлаган тожик мигрант полицияга олиб кетилган эди. Бунга маҳаллий аҳолидан тушган аризалар сабаб бўлгани айтилган.

Бир ҳафта олдин Москва вилоятининг Котельники шаҳрида маҳаллий аҳоли ҳудуд “тожик анклави”га айланиб қолаётгани ва мигрантлар жамоат тартибини бузаётгани тўғрисида ҳукуматга видеомурожаат йўллаган эди. Кўп ўтмай шаҳарда полиция рейди ўтказилган ва юздан ортиқ мигрант ушланган ва маҳаллий масжид ёпилган эди.

Ўтган ҳафтада Россиянинг Душанбедаги элчиси Семён Григорьев мигрантлар атрофида юзага келган вазият борасида Тожикистон Ташқи ишлар вазирлигига чақиртирилган.Тожикистон Россия ҳукуматидан тожик мигрантларга нисбатан полиция томонидан қилинаётган муносабатга баҳо беришни илтимос қилган.

Латвия пойтахтидаги боғдан Пушкин ҳайкали олиб ташланди

Кронвалд боғидаги Пушкин ҳайкали турган жой (2023 йил 30 майида олинган сурат)

Рига ҳайкаллар агентлиги Латвия пойтахтидаги Кронвалд паркига ўрнатилган рус шоири Александр Пушкин ҳайкалини олиб ташлаган. LSM.lv порталининг хабар қилишича, Пушкин ҳайкали кейинроқ Рассомлар уюшмаси музейига топширилади.

Нашр қайдича, ҳайкални кўчириш қарори Рига тарихий марказини сақлаб қолиш ва ривожлантириш кенгаши ҳамда Маданий обидаларни муҳофаза қилиш бўйича давлат инспекцияси 2009 йили Пушкин ҳайкалининг Кронвалд боғида туришини маъқулламагани ва ҳайкал учун бошқа жой танлашни тавсия қилгани билан боғлиқ ҳолда қабул қилинган.

Рига думасининг Ҳайкаллар бўйича кенгаши 2023 йил март ойи бошида рус шоири ҳайкалини кўчириш ҳақида қарор қабул қилган. Мазкур қарор Рига думасидаги коалиция ҳам қўллаб-қувватлаган.

Аввалроқ Рига думасининг Ҳайкаллар бўйича кенгаши шаҳар четида жойлашган ва “совет режимини тараннум этган” ҳайкаллардан олтитасини бузиш ёки кўчириш қарорини дастаклаган.

2022 йил ёзида Латвия парламенти “Латвия Республикаси ҳудудида совет ва нацистик режимларни тараннум этувчи объектлар намойишини тақиқлаш ва уларни демонтаж қилиш тўғрисида”ги қонунни қабул қилган эди. Ҳужжатга мувофиқ, бундай ҳайкаллар 15 ноябргача бузиб ташланиши лозим. Бузилиши керак бўлган ҳайкаллар рўйхатига 69 та ҳайкал киритилган.

Москвадаги мактаб стадионида элликка яқин мигрант қўлга олинди

Иллюстратив сурат

Москвада 28 май куни полиция томонидан ўтказилган рейд чоғида мактаб стадионида футбол ўйнаётган 49 нафар хорижлик фуқаро қўлга олинган. Бу ҳақда Россия ахборот агентликлари ИИВ матбуот хизматидан олинган маълумотга таянган ҳолда хабар қилишди.

ТАСС агентлиги манбасига кўра, мигрантлар маҳаллий турғунларнинг шикояти асосида қўлга олинган. Улар мигрантларнинг маҳаллий болаларни футбол майдончасидан қувиб юбораётганини, болалар ва уларнинг ота-оналарига таҳдид қилишганини иддао этишган.

Агентликлар қўлга олинган мигрантларнинг қайси мамлакатлардан келганига аниқлик киритишган эмас.

Рейд чоғида мигрантлардан айримлари қўлга олиниш чоғида қаршилик кўрсатгани айтилмоқда. Қўлга олинганларга нисбатан 26 та баённома тузилган. Муҳожирлар майда безорилик, полиция ходимига бўйсунмаганлик ва Россияга кириш тартибини бузганлик каби моддалар бўйича айбланишмоқда.

“База” телеграм канали хабарига кўра, полиция мигрантлар футбол ўйнаётган пайтда етиб келган. Канал ёйинлаган видеода қўлга олинган муҳожирлар чимга ётқизиб қўйилгани, уларнинг айримлари полициячилар томонидан резина тўқмоқ билан саваланаётгани ёки тепилаётгани акс этган.

“Подъём” нашри мазкур мактаб стадионидан бир неча ойдан буён фойдаланиб келгани ҳақида ёзган.

“Европа Иттифоқи - Марказий Осиё” саммити Қирғизистоннинг Чўлпонота шаҳрида ўтказилади

“Европа Иттифоқи - Марказий Осиё” форматидаги биринчи саммит 2022 йил 27 октябрда Остонада ўтказилган эди.

“Европа Иттифоқи - Марказий Осиё” саммити 2 июн куни Қирғизистоннинг Иссиқкўл вилоятидаги Чўлпонота шаҳрида ўтказилади. Бу ҳақда 30 май куни Қирғизистон президенти маъмуриятининг ташқи сиёсат бўлими бошлиғи Муротбек Азимбакиев маълум қилди.

Унга кўра, саммитда Қирғизистон президенти Садир Жапаровдан ташқари Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев, Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев, Туркманистон Министрлар кабинети раиси ўринбосари Нурмуҳаммет Аманнепесов ва Европа Кенгаши президенти Шарль Мишель иштирок этади.

“Саммитда Европа Иттифоқи ва Марказий Осиё ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар ҳамкорликнинг ҳозирги аҳволи ва келажакдаги режалар муҳокама қилинади. Халқаро майдондаги долзарб муаммолар юзасидан Марказий Осиё давлатлари билан Европа Иттифоқининг ўзаро ҳаракатлари юзасидан фикр алмашинилади”,-деди расмий.

Саммит доирасида президент Садир Жапаров минтақа давлатлари раҳбарлари билан икки томонлама учрашувларни ҳам ўтказади.

3 июнда эса Европа Кенгаши президенти Шарль Мишелнинг Қирғизистонга расмий сафари бошланади. Сафар доирасида Мишель президент Садир Жапаров билан юзма-юз ва кенгайтирилган форматда музокаралар ўтказади.

“Европа Иттифоқи - Марказий Осиё” форматидаги биринчи саммит 2022 йилнинг 27 октябрида Қозоғистон пойтахти Остонада ўтказилган эди.

ЕХҲТ Туркия президентлигига сайловни “тўлиқ эркин бўлмади” деб топди

Эрдўғон сайловда 52,14 фоиз овоз олган.

ЕХҲТнинг халқаро кузатувчилари Туркияда ўтган президентлик сайловини “тўлақонли ҳалол ва эркин бўлмади”, деб топди.

Кузатувчилар ҳисоботида қайд этилишича, сайловнинг 28 майда ўтган иккинчи босқичида, жумладан, давлат ОАВлари томонидан нохолислик ва сайловчиларга босим кўрсатиш ҳолатлари кузатилган.

ЕХҲТ сайлов демократик тамойиллар асосида уюштирилганини ва сайловчилар ўзлари истаган номзодга эркин овоз берганини тан олди. Бироқ сайловолди кампаниясида оппонентларни камситувчи фикрлар айтилган. Шунингдек, давлат ОАВлари холис бўлмагани ва сўз эркинлиги чеклангани ҳам ҳисоботда таъкидланган.

ЕХҲТ кузатувчилари фикрича, бундай шароитда номзодларнинг имкониятлари тенг бўлмаган ва кўпроқ Ражаб Тоййиб Эрдўғонга ён босиш ҳолатлари кузатилган.

Президентлик сайлови натижалари турк лирасининг қийматига салбий таъсир кўрсатди. 29 май куни Эрдўғон ғолиб деб эълон қилингани ортидан 20,05 лира бир долларга тенглашди. Бу лиранинг рекорд даражада арзонлаши сифатида эътироф этилмоқда. Morgan Stanley банки йил оҳиригача бир доллар 28 лирага тенглашишини башорат қилмоқда. Bloomberg агентлигининг ёзишича, вазиятни ўнглаш учун Эрдўғон пул-кредит сиёсатини ўзгартириши лозим.

29 майда Туркия Олий сайлов кенгаши президент сайловининг иккинчи босқичида, дастлабки натижаларга кўра, 52,14 фоиз овоз олган Ражаб Тоййиб Эрдўғонни ғолиб деб эълон қилди.

Қайд этилишича, 28 май куни ўтказилган сайловнинг иккинчи босқичида берилган овозларнинг 99,9 фоизи ҳисобланганда Эрдўғоннинг рақиби – бирлашган мухолифат номзоди Камол Қиличдорўғли 47,86 фоиз овоз олган.

Жорий йилнинг 14 май куни Туркияда ўтказилган президент сайловида, расмий маълумотларга кўра, 49,52 фоиз олган Эрдўғон ва 44,88 фоиз олган Қиличдорўғли иккинчи турга йўлланма олган эди.

Москвага дронлар билан ҳужум қилингани айтилмоқда

Москва мэри Сергей Собянинга кўра, “бир нечта бинога унча жиддий бўлмаган зарар етган”.

Москвага 30 май куни эрталаб дронлар билан ҳужум қилингани тўғрисида шаҳар мэри Сергей Собянин телеграм каналида маълум қилди. “Настояшчее время” телеканалининг ёзишича, қатор телеграм каналларда 30 май куни эрталаб Москва вилоятида ҳам ўндан ортиқ дрон уриб туширилгани тўғрисида хабарлар пайдо бўлган.

Собяниннинг билдиришича, дронлар ҳужуми оқибатида “бир нечта бинога унча жиддий бўлмаган зарар етган”. Мэр ҳужумлар оқибатида ҳеч ким жабрланмаганини айтди.

Хабарларда Москванинг Профсоюзная кўчасидаги 98-уйнинг 16-қаватига ва Атласова кўчасидаги 24 қаватли уйга дрон урилгани маълум қилинди. Бу уйларда яшовчилар эвакуация қилинган.

Baza телеграм каналининг ёзишича, Ленин проспектидаги уйлардан бирининг 14-қаватидаги хонадонга дрон учиб кирган, бироқ портламаган. Дронда учта портловчи мослама бўлган. Мазкур уйда яшовчилар эвакуация қилинмоқда. Мутахассислар портловчи мосламаларни зарарсизлантириш устида ишламоқда.

Москва вилояти губернатори Андрей Воробьев ТАССга бир нечта дрон уриб туширилганини айтган. SHOT эса Москванинг жануби-ғарбида тўртта дрон уриб туширилгани ҳақида ёзди. Baza Москва вилоятининг Истринск, Красногорск ва Одинцово туманларида 30 май куни ўндан ортиқ дрон йўқ қилингани ҳақида хабар тарқатди.

Baza телеграм канали хабарида айтилишича, эрталабки ҳужумда жами 25 та дрон қатнашган. Уларнинг кўпчилиги ўта паст учгани учун дарахтлар ва электр симларига илашиб қолган.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG