Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 03:46

Муҳаммад Бекжон устидан ҳукм ўз кучида қолди


Қашқадарё вилоят суди Эрк партияси фаоли Муҳаммад Бекжоннинг жазосини 5 йилга узайтириш ҳақида қуйи суд ҳукмини ўз кучида қолдирди.

13 март куни Қашқадарё вилоят Жиноят суди Муҳаммад Бекжонга нисбатан қамоқхона ички тартибини бузишда айблаб, жазо муддатини беш йилга узайтириш ҳақида қуйи суд чиқарган ҳукмни ўз кучида қолдирилди.

Шу йилнинг 25 январида Қашқадарё вилоятининг Косон туманидаги қамоқхонада бўлиб ўтган маҳкамада 12 йиллик жазо муддати битаёзган Муҳаммад Бекжон ички тартибни бузди, деган айблов билан яна беш йиллик жазога ҳукм қилинган эди.

Шундан сўнг Муҳаммад Бекжоннинг турмуш ўртоғи Нина Бекжон Эрк партияси раҳбари Муҳаммад Солиҳ ўз укаси Муҳаммад Бекжоннинг озод этилишига ёрдам бериш учун катта сиёсатдан кетиши керак¸ деган фикрни билдирган.

Ўзбекистонлик мухолифат фаоли Дилором Исҳоқованинг маҳбус адвокатига таяниб маълум қилишича, Муҳаммад Бекжон аппеляция ҳукмни асоссиз, деб билади.

- Вилоят судида аппеляция бўлиб ўтди ва беш йиллик ҳукм ўз кучида қолдирилди. Муҳаммад Бекжон судда иштирок этган ва шундай ҳукмни кутганини, буни асоссиз, деб билишини айтган, - дейди Дилором Исҳоқова.

58 яшар Муҳаммад Бекжон 1999 йил 16 феврал кунги Тошкент портлашларига алоқадорликда айбланган. Маҳкамада ўзига қўйилган айбларни рад этган ва тергов пайтида қийноққа солинганини билдирган.

Муҳаммад Бекжон мухолифат етакчиси, Эрк партияси раҳбари Муҳаммад Солиҳнинг укасидир. Унинг жазо муддати 2012 йилнинг феврал ойида тугаб, озодликка чиқарилиши керак эди.

Қуйида ҳуқуқ фаоли Дилором Исҳоқова билан суҳбатни тўлиқ тинглашингиз мумкин.

XS
SM
MD
LG