Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 10:05

Қашқадарëда 2 ой ичида 620 истеъмолчининг шикояти қондирилди


Фуқаролар йўқ газ учун пул тўлашни исашмайди.
Фуқаролар йўқ газ учун пул тўлашни исашмайди.

Ўзбекистонда кейинги бир йил ичида 10 мингдан кўп истеъмолчининг шикояти асосли деб топилди. Аммо минглаб истеъмолчилар ўз муаммоларини ким ҳал қилиб бериши лозимлигини билмайди.

Қашқадарëда сўнгги 2 ой ичида 620 истеъмолчининг шикоятлари ўрганиб чиқилиб, айбдорлардан улар фойдасига жарима ундириб берилди.

Бу ҳақда Озодликка билдирган Қашқадарë вилоят истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бирлашмаси бошлиғи Мустафо Ҳимматовнинг айтишича, жаъми тушган 632 та аризадан 620 тасидаги шикоят ўринли деб топилган.

- Истеъмолчилар фойдасига 60 миллион сўмдан кўпроқ маблағ қайтарилишига эришилган.

Суҳбатдошга кўра аҳолидан ичилмаган сув, ëқилмаган газ ва чироқ учун ўта катта миқдордаги пул назоратчилар тарафидан асоссиз ундирилган:

- Битта мисол, Нишондаги Нуристон шаҳарчасида бир кишига бир миллион 239 минг сўм газдан қарзсан деб айтишган. Биз текшириб кўрсак, бу кишининг газдан қарзи бор йўғи бир юз етти минг бўлган ҳолос.

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи мулозимга кўра, аҳолидан тушаётган шикоятларнинг аксарияти коммунал тўловлар юзасидан бўлмоқда.

Айни пайтда кафолат муддати ичида бузилган телевизор, музлатгич каби ашëларни алмаштириб бериш масаласида ҳам муаммолар мавжуд дейди суҳбатдош:

- Масалан, бир ҳамшаҳаримиз Самсунг деган холодилник сотиб олган. Сотувчи 3 йил кафолат берган. Аммо пировардида сотувчи бузуқ чиққан холодилникни алмаштириб бермаган. Ҳаридор бизга шикоят билан келди. Биз аралашганимиздан кейин сотувчи холодилникни алмаштириб берди.

Маиший техника ҳарид қилинганида пулни терминаллар орқали ўтгани, тўлов чеки ва кафолат қоғозларининг сақлангани муҳим, дер экан суҳбатдош кейинги пайтда шикоятлар кўпайганинини таъкидлади.

- Масалан, бутун 2003 йил мобайнида бор йўғи 200 та шикоят тушган эди, 2012 йилнинг икки ойида 632 ариза тушди, мартнинг ўн кунида эса яна 237 ариза олдик.

Истеъмолчилар ўз ҳуқуқларини аввалги йиллардан кўпроқ талаб қилаëтгани ва бу шикоятлар юзасидан самарали текширувлар бораëтгани республика миқëсида ҳам кўзга ташланади.

Ўзбекистонда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимояси билан шуғулланадиган федерациянинг Ўзбекистон Ахборот агентлигига билдиришича, 2011 йилда аҳолидан ўн мингга яқин ариза тушган. Бунда шикоятчилар фойдасига 1,8 миллиард сўм ундириб берилган.

Ўзбекистонда “Истеъмолчилар ҳуқуқлари тўғрисидаги” қонун бандлари ҳуқуқбузарлардан жарима ундиришда самарали ишлаëтгани қайд қилинади.

Ўзбекистондаги истеъмолчилар билан боғлиқ вазиятни ўрганган хоразмлик таҳлилчи Эркин Оллабергановга кўра, кўп ҳолларда фуқаролар ўз ҳуқуқларини билишмайди.

- Шаклланган менталитет боис чув тушган фуқаролар ўзаро келишув йўли билан ëки қудратли танишлар воситасида муаммони ҳал қилишга уринишади. Аксар ҳолларда "кидат" қилинганлар (чув тушганлар-таҳр.) йиғлаб-сиқтаб тақдирга тан беришади.

Фарғоналик 45 яшар Қаюмхон ака ҳам истеъмолчилар ҳуқуқлари ҳимоя қилинадиган махсус идора борлигидан ҳабари йўқлигини айтади:

- Масалан, ëқилмаган газ учун пул талаб қилиб келишса, райгазга бориб айтаман. Кўнишмаса, прокуратурага бораман. Аммо лекин истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қиладурғон идора борлигидан ҳабарим йўқ, дейди Қаюмхон ака.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:36 0:00
Бевосита линк
XS
SM
MD
LG