Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 13:32

Риштонга саëҳат


Салом Озодлик. Наврўз байрами кунлари Риштонга саëҳат қилдим.

Фарғона шаҳридан чиқиб Риштонга кетавериш йўлда аëлларнинг мардикор бозорига кўзим тушди. Ҳайдовчи бу аёллар бир кунга ишга ёлланиб, дала ишларига олиб кетилади, дея гапириб берди.

Айтишларича, улар кунига 8-10 минг сўм топишар экан.

Кулоллар шаҳри Риштонда тупроқ жуда яхши ва асрлар давомида риштонлик кулоллар Фарғона водийси аҳлини сопол идишлар билан таъминлаб келган. Совет даврида Риштонда чинни завод ҳам бўлган. Ҳозир бу корхона ёпилиб кетган.

Риштонлик кулоллар маҳсулотларининг асосий харидори бугун хорижлик сайёҳлардир.

Мен кирган уйлардан бирига навбатдаги текширув учун милиция ходими келди. Аммо у нимани текширганини тушунмадим.

Наврўз байрами муносабати билан маҳалла қўмиталаридан бирида ëш кулолларнинг ижод намуналари намойиш қилинди.


--------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------
Минг бор эшитгандан, бир бор кўрган яхши!

Сиз ҳам Озодлик радиосига фото ва видеоларни ozodlikmail@gmail.com электрон почта манзилига юборинг ёки биз билан Skype орқали алоқага чиқинг.

Озодликнинг Skypeдаги номи: OzodSkype



Бундан ташқари Озодликка хабар етказиш учун +420 602 612 713 ва +420 777 148 199 рақамларига SMS юборишингиз ва қўнғироқ қилишингиз мумкин.

Ўзбекистонда "Озодлик"ка Mirob.INFO прокси сайти орқали киринг.

Бу адресни яқинларингизга юборинг!

БУ ПРОКСИГА ҲАМ ТЎСИҚ ҚЎЙИЛСА БИЗГА АЙТИНГ ВА ЯНГИСИНИ ШУ ЕРДА ЭЪЛОН ҚИЛАМИЗ.
XS
SM
MD
LG