Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 19:42

Ўзбекистонда халқаро театр куни нишонланди


Ўзбекистон Миллий академик драма театри.
Ўзбекистон Миллий академик драма театри.

Ўзбекистонда халқаро театр кунига бағишланган тантаналар бўлиб ўтди. Бундан 99 йил аввал илк қадамини қўйган ўзбек театрининг бугунги куни қандай? Бу савол жавобини драматург ва театршунослар билан муҳокама қилдик.

Тошкентдаги Миллий академик театрда халқаро театр кунига бағишланган тантана бўлиб ўтди.

Тантанада ўзбек театр арбобларига Ўзбекистон маданият ва спорт ишлари вазирлигининг ëрлиқлари ҳамда совғалари топширилди.

Ўзбекистондаги 36 театр 27 март куни ўз репертуарларидаги энг машхур спектаклларни намойиш қилди.

Ўзбекистон бадиий академияси кўргазмалар залида “Рассом ва саҳна” деб номланган кўргазма ҳам 27 март куни очилди.

Кўргазмада театр рассомлари ижод махсули бўлган саҳна безаклари ва либослар намойиш қилинди.

“Ўзбектеатр” ижодий уюшмаси вакили, театршунос Эсон Ўсаров Озодлик билан суҳбатда ўзбек театри кейинги юз йилда томошабинлар учун маърифат мактаби бўлиб қолаëтганини таъкидлади.

Илтимос кутинг
Киритиш (Embed)

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:07:07 0:00
Бевосита линк


99 ëшга кирган ўзбек театри

Замонавий тарздаги театрга Туркистонда илк бор Махмудхўжа Беҳбудий 1913 йилда асос солган эди.

Беҳбудий тузган “Турон театр труппаси” 1914 йилда “Падаркуш” деган фожеани саҳналаштириб томошабинларга ҳавола қилди.

Хива театри 1873 йилда қурилган, лекин унда рус пьесалари қўйилган.
Хива театри 1873 йилда қурилган, лекин унда рус пьесалари қўйилган.
Труппанинг бадий раҳбари Абдулла Авлоний, маънавий ва моддий ҳомийлари Мунаввар қори Абдурашидхонов сингари жадидлар бўлган.

Саҳна асарларидаги ролларни ҳам жадидларнинг ўзлари ижро қилган.

Абдулла Авлоний, Низомиддин Хўжаев, Бадриддин Аъламов, Шокиржон Рахимий, Мухаммаджон қори Пошшахўжаев, Фозил Жонбоев, Хасанкори Самёқори Зиябоев, Кудратилла Юнусий сингари 24 кишилик актерлар гуруҳи Туркистондаги илк театр пойдеворини яратди.

1916 йили труппага Ғулом Зафарий, Маннон Уйғур, Сойип Хўжаевлар келиб қўшилади.

Труппа репертуари “Тўй” (Нусратилло Қудратилло), “Бахтсиз куёв” (Абдулла Қодирий), "Мазлума хотин" (Хожи Муъин), "Адвокатлик осонми?", "Пинак" (Абдулла Авлоний) ва озарбойжончадан таржима қилинган Мухсин Қулизоданинг "Ўликлар" сингари пьесаларидан ташкил топган эди.

Совет ҳукумати даврида ўзбек театри жадид ғояларидан чекинтирилиб, шўро мафкурасини тарғиб қиладиган тармоққа айлантирилди.

1930-1934 йилларда сахна юзини кўрган “Пахта шумғиялари” асари совет тарғибот жанрининг яққол намунаси сифатида кўрилади.

Комил Яшининг “Ёндирамиз”, “Тор-мор” асарлари эса Сталин репрессияларини оқлаш учун қилинган уринишлар сифатида тарихда қолди.

Ўзбекистон мустақилликка эришганидан бери ўтган 20 йилдан ошиқ давр мобайнида ўзбек саҳналари сиëсий долзарб мавзулардан чекиниб маиший мавзулар доирасида қолгани танқид қилинади.

Шоир ва драматург Усмон Азим ўзбек театри Маҳмудҳўжа Беҳбудий орзу қилган “дарсхона” мақомига қайтишига ишонади.

Илтимос кутинг
Киритиш (Embed)

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:09:28 0:00
Бевосита линк
XS
SM
MD
LG