Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 18:14

Абдулла Тожибой ўғлини маҳалладан қувишмоқчи


Ўзбекистонлик ҳуқуқ фаоли Абдулла Тожибой ўғли.
Ўзбекистонлик ҳуқуқ фаоли Абдулла Тожибой ўғли.

Тошкентнинг “Чилонзор” маҳалласи вакиллари пайшанба куни бу маҳаллада истиқомат қилувчи ҳуқуқ ҳимоячиси Абдулла Тожибой ўғлини махсус йиғинга чақиртириб, уни мамлакат ютуқларини, халқ ҳаётидаги ижобий ҳодисаларни кўролмасликда айблаб, маҳалладан қувиш ҳақида қарор чиқарди.

Абдулла Тожибой бу ҳолатни ўз фаолияти туфайли таъқиб қилиб келадиган расмийлар буйруғи билан боғлайди. Улар энди маҳалладошларим орқали босим қилишга ўтган кўринади, дейди ҳуқуқ фаоли.

– Кеча йиғинида мени маҳалладан қувиш масаласини овозга қўйишди ва бу ҳақда протокол тузишди. Лекин, қанақасига ҳайдашмоқчи ва бунга қандай сабаб кўрсатишган, ҳозирча бу ҳақда билмайман,- деди Абдулла Тожибой ўғли.

Ҳуқуқ фаоли 12 апрел куни “Чилонзор” маҳалла қўмитаси йиғинига чақиртирилган ва уни маҳалла фаоллари йиғинига участка милиция нозирлари махсус машинада келиб олиб кетишган.

Тошкентнинг Муқимий кўчасидаги Халқаро журналистика лицейи биносида бўлган йиғинда Тожибой ўғлига Ўзбекистоннинг ютуқлари ҳақида филм қўйиб берилган, маҳалла фаоллари Ўзбекистонда эркинлик ва демократия борлиги ҳақида навбатма-навбат гапиришган.

Филм мухкоамаси сўнггида маҳалла фаоллари Абдулла Тожибой ўғли фикрлари билан қизиқишган.

Абдулла Тожибой ўғли Ўзбекистонда сўз эркинлиги ва демократия борасидаги камчиликлар ҳақида гап очиши билан ҳуқуқ фаолига айбловлар ёғила бошлаган.

– Қанақасига сўз эркинлиги бўлиши мумкин, ҳамма ерда тўсиқ бўлса, дейишим билан бирданига ҳаммаси ёпишиб кетишди. “Сен халқ душманисан, сенларни ҳайдаш керак”, деб дўқ қилишга ўтишди,- дейди Тожибой ўғли.

Маҳалла фаолларидан бирининг оғзидан бундайларни йўқ қилиш керак, деган чақириқ ҳам янграган.

- Булар шу йўл билан бизни қандайдир сиқувга олиш ниятлари бўлса керак, “буларни вақти келди, қириш керак”, деб беҳуда айтилмади у ерда,- дейди ҳуқуқ фаоли.

Йиғилиш якунида кўпчилик овоз билан Тожибой ўғлини "Чилонзор" маҳалласидан бадарға қилишга қарор қилишган.

Бироқ фуқаролар яшаш пунктлари маҳаллаларга бўлинган Ўзбекистонда ҳуқуқ ҳимоячиси қаерда яшаши кераклиги ҳақида маҳалла фаоллари қарорида кўрсатилмаган.

Тошкентнинг “Чилонзор” маҳалласи милиция нозирларидан бири фаоллар йиғинида Абдулла Тожибой ўғли масаласи мухокама этилганини тасдиқлади, лекин тафсилотларни гапираолмаслигини айтди.

- Кеча маҳҳалла буни мухокама қилди, лекин телефонда айтиладиган гап эмас,- деди маҳалла милиция нозирларидан бири.

Абдулла Тожибой ўғли Тошкентдаги якка пикетлари билан танилган. Уларда у Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовнинг истеъфо беришини талаб этган.

2007 йилги президентлик сайловларида ўз номзодини илгари сурган Абдулло Тожибой ўғли яқинда Интернетда очиқ хат билан чиқиб, оддий фуқароларга нисбатан қонунлар бузилаётгани ва расмийларнинг ўзбошимчалиги ошгани хақида норозилик изҳор қилганди.

Абдулла Тожибой ўғли маҳалладошларининг босимига биринчи марта дуч келаётгани йўқ.

Ўтган ой ҳуқуқ фаоли президент деъвони олдида пикет ўтказишга кетаётган пайтда маҳалла фаоллари унга қаршилик қилишиб, камзулини йиртишган эди.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:04:14 0:00
Бевосита линк
XS
SM
MD
LG