Линклар

Шошилинч хабар
16 апрел 2024, Тошкент вақти: 20:43

Брэд Питт Анжелина Жоли билан унаштирилди


Америкалик таниқли актёрлар Брэд Питт ва Анжелина Жоли бир-бирига унаштирилишди. Бу ҳақда 13 апрел куни Рейтерс ахборот агентлиги хабар берди.

Питт матбуот котиби Синтия Петт-Данте тўй маросими қачон ўтиши хозирча номаълумлигини ҳамда бу кутилмаган янгилик барча учун, айниқса актёрлар болалари учун хушхабар бўлганини айтди.

Анжелина Жоли ва Брэд Питт 2005 йилдан бери бирга яшаб келишади. Улар биргаликда 6 болани катта қилишмоқда.
XS
SM
MD
LG