Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 08:44

Болаларни тамбурга чиқариб ураяпти


Тингловчимизнинг айтишича, Россияга кетаётган меҳнат муҳожирлари Қозоғистон божхоначилари қароқчилигидан қутула олмайди.
Тингловчимизнинг айтишича, Россияга кетаётган меҳнат муҳожирлари Қозоғистон божхоначилари қароқчилигидан қутула олмайди.

"Эркин микрофон"га қўнғироқ қилган ўзбекистонликларнинг баъзилари маҳаллий ҳокимият бедодлигидан шикоят қилган бўлса, бошқаси қўшни республика ҳудудидан Россияга кетаётган меҳнат муҳожирлари бошдан кечираётган мушкулотлар ҳақида гапирди.

“Порахўр директорни ушлаб берганим учун ишдан ҳайдалдим”

дейди Бухоро вилоятининг 23-ўрта мактабида 30 йил ўқитувчилик қилган Зулхумор Раҳмонова.

- Директорнинг устидан 2011 йил 6 сентябрда шикоят қилиб Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармасига телефон қилиб, “Бизлардан ҳадеб пул тама қилаяпти. 200 АҚШ долалри беринглар. Мен тўртинчи синфларни ëпмаслигим керак. Агар 200 АҚШ доллари бермасангизлар, мен тўртинчи синфларни ëпаман деб турибди. Биз нима қилайлик? Ҳамма ўқитувчилар дод дейди. Ҳамма пулимиз пластикда. Қаердан пул берамиз” деб айтдим. Менга келинг, дейишди. Улар менга 200 АҚШ доллари тайëрлаб беришди. 6 сентябр куни 200 АҚШ долларини бердик. Мактабнинг 1,5 сотих ерини 6 миллионга сотган. Кейин Россияга кетган битта ўқитувчимизга 1 миллион иш ҳақи ëзиб олган. Апрелда у Россияга кетган, то сентябргача иш ҳақи ëзаверган.

Озодлик: Мактаб директорини пора олаëтган пайтда ушладими?

- Ҳа.

Озодлик: Тақдири нима бўлди?

- 5 декабрда амнистия билан чиқди. Мактабда оддий ўқитувчи бўлиб ишлаяпти.

Озодлик: Устидан жиноий иш қўзғатилиб амнистия қилинди шундайми?

- Ҳа.

Озодлик: Ноқонуний ишлари учун тегишли жазосини олибди дейлик. Суд бўлибди, судланибди, амнистия бўлибди. Сизни “ушлаб бергансан” деб ишдан ҳайдадими?

- 3 апрел куни шартномани бекор қилиш тўғрисида буйруқ чиқарилган экан туман халқ таълими бўлими. “Мана шу буйруқни олинг. Сизга компенсация тўлайди. Биз сиз билан шартномани бекор қиламиз. Сиз 50 ëшга кирганингиз учун пенсия олаяпсиз. Энди бемалол уйда ўтиринг. Мактабда ишламаслигингиз мумкин. Президентнинг шунақа буйруқлари чиққан” деди. Шартнома билан таништирди, лекин мен шартномани олмадим. “Мен турмушга чиқмаганман. Фарзандим йўқ, ҳеч кимим йўқ. Мен қанақа қилиб уйда ўтираман?” дедим. Гапимга қулоқ солмади ана шу ëзувчилигим учун. Ана шу айтган гапларимиз учун ҳозир ишдан озод этилганмиз, дейди бухоролик Зулхумор опа Раҳмонова.

“Ободончилик ишлари деб минглаб дарахтлар қирқилиб кетди”

дейди Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманидан қўнғироқ қилган пенсионер Набижон Жўрабоев.

- СССР пайтида дам оладиган парк бўларди. Ëшлар парки, катталар парки. Ҳоким 5000 туп дарахтни қўпориб ташлаб, ҳозир мана ëз келиб турибди, бирорта одам битта жойда дам оладиган жой йўқ. Биз энди СССР даврини кўрганмиз, “СССРни қўмсайсизлар” дейдида бизни. Бунақанги азоб бўлмаган. Битта скамейка ë бир нарса йўқ. Ҳокимиятга бир километр. Туппа-тузук паркни бузиб 46 одамга магазинга жой берган собиқ ҳоким. Мана ҳозир 46 одам магазинни қурган, устини ëпган. Энди Эшонқулов келиб уларни бошқатдан буздириб бошқатдан қилмоқчи бўлди, хуллас саккиз йилдан бери на парк бўлади, на қурилиш бўлади. Халқ жуда ҳам қийналиб кетди. Байрамларда ëки бошқа пайтларда иккита одам чиқиб сояда ўтира олмай қолди. Ҳайронман. Ëзсангиз, қайтиб яна шу ҳокимнинг ўзига келади. Дарахтлар йўқ бўлиб кетган мутлақо.

Озодлик: Шунча дарахтлар кесилиб кетган деяпсиз. Ободончилик ишлари қилингандир балки.

- Олдинги ҳоким 5500 туп дарахт эккан эди. Шуни ҳам қирқиб олди. Ободонлик иши мутлақо нол. Одамлар дам олсин, фалон жойга экайлик деб ҳеч жонини куйдирмайди. Ободонлаштириш тўғрисида юрагимиз эзилиб кетаяптида. Ҳеч нарса йўқ. Раҳбарлар мутлақо ўйламайди бу нарсани, дейди ғаллаороллик Набижон Жўрабоев.

“Қозоғистон қароқчилар макони бўлиб қолди”

дейди Россияга поездда борган бухоролик Шерали қозоғистонлик милиция, божхона ходимларининг ўзбек йўловчиларини талаётгани ҳақида гапирар экан.

- Мен 1 апрелда Тошкент-Оренбург билет олган эдим. Қозоқларнинг Сариоғоч таможнясида кўп болаларга азоб бердида. Менку бир сўм пул берганим йўқ. 26 марта текширибди. Проводниклар болаларни шундай пулга сотаяптида. Фуқароларимизнинг хавфсизлиги умуман таъминланмаган. Қандай замон бўлди? 21 аср қароқчилар асри бўлдими? 20та вагоннинг ҳар биттасида 52та меҳнат муҳожири келаëтган бўлса, 1000дан ошиб кетадида. Миллиардлаб фойда кўради Қозоғистон темир йўли. Кўрсатадиган гувоҳномалари ҳақиқийми йўқми уни аниқлаб бўлмайди. Проводникдан сўрасак, ҳақиқий дейди. Милиция формасидагилар текширади, гражданский формадагилар текширади. Бир марта текширса майли. 200-500 рублни олсин. Нима деган гап бу 20-25 марта текшириш.

Озодлик: Ҳар текширганда пул талаб қиладими?

- Ҳа. Болаларни тамбурга чиқариб ураяпти. Ҳеч кимнинг бир-биров билан иши йўқ. 1200таси қўйдай бориб келади. Сен менга тегма, мен сенга тегмайман. Ўзбек номига ўзим ҳам ачиниб кетдимда тўғри гап. Келишда бундан баттар. Ишлаб келдинг, пул чиқар, деб киссаларни текшириб, ички кийимларгача текширади. Билет сотишда Қозоғистон, Ўзбекистон, Россия департаментлари ëзиб қўйилганку. Телефон қилсангиз, бирортаси жавоб бермайди. 20 йилдан буëн шу ҳолат. Паспортда “Ўзбекистон республикаси фуқаролари Ўзбекистон ҳимоясидадир” деб ëзиб қўйилган, лекин бу паспортда қолиб кетаяпти. Паспортни алмаштириш жараëнида айтмоқчиманки, ўзбек деб ëзмаса паспортга. Ўзбекистон фуқароси деб ëзсин бўлди, дейди бухоролик Шерали.

**************************

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз, бизга қўнғироқ қилинг ëки Skypeда биз билан мулоқотга чиқинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 777 148 199 рақамига йўлланг.

Skypeда Озодликни оzodskype деб қидиринг.

“Эркин микрофон” сизга мунтазир!

“Эркин микрофон” рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!
XS
SM
MD
LG