Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 12:40

Талабалар учун квота тасдиқланди


Ўзбекистон олийгоҳларига ҳар йили 400 мингдан зиёд абитуриент ҳужжат топширади.
Ўзбекистон олийгоҳларига ҳар йили 400 мингдан зиёд абитуриент ҳужжат топширади.

Ўзбекистон олий ўқув юртлари 2012-2013 ўқув йили учун бакалавриатга 56607 нафар, магистратурага эса 6300 нафар киши қабул қилади. Шунингдек, бакалавриатнинг махсус сиртқи бўлимига 115 талаба қабул қилиниши айтилмоқда.

Янги ўқув йилида талабаларни қабул қилиш ҳақидаги квоталар Ўзбекистон президентининг 7 майдаги қарори билан тасдиқланди.

Мазкур қарорга мувофиқ, бакалавриатга қабул қилинган 56607 талабанинг 19340 нафари давлат гранти асосида, 37267 нафари эса шартнома асосида ўқийди. Ўтган йили давлат гранти асосида ўқиш учун Ўзбекистон олийгоҳларига 19560 нафар, яъни бу йилгидан 220 нафарга кўп талаба қабул қилинганди. Янги ўқув йилида эса бу жойлар шартнома асосида ўқийдиган талабаларга берилиши кутилмоқда.

Айни пайтда 2012-2013 ўқув йили учун магистратурадан ўтган йилдагидан 420 тага кўп (ўтган йили 5880 та жой ажратилганди) ўрин ажратилган бўлиб, бу ҳам шартнома асосида ўқиш учун ажратилган жой ҳисобидан кўпайди. Давлат гранти асосида магистратурада ўқиш учун ажратилган жой миқдори эса ўзгаришсиз (1566 ўрин) қолди.

Президент қарорида олий ўқув юртларига қабул қилиш квоталари, 2011-2016 йилларда олий таълим муассасаларининг моддий-техник базасини модернизациялаш ва мутахассислар тайёрлаш сифатини тубдан яхшилаш бўйича дастурдан келиб чиққан ҳолда, ижтимоий-иқтисодий ривожланиш ва иқтисодиётдаги структуравий ўзгаришлар истиқболлари ҳисобга олиниб, ишлаб чиқилгани қайд этилади.

Маълумотларга кўра, Ўзбекистонда ўрта таълим муассасаларини ҳар йили қарийб 600 мингга яқин ўқувчи битиради ва уларнинг 400 минг нафардан зиёдроғи олий ўқув юртларига кириш учун ҳужжат топширади. Агар бу йил ҳам олийгоҳларга шунча абитуриент ҳужжат топширса, давлат томонидан ажратилган 63 минг ўрин учун ҳазилакам кураш бўлмаслигини тахмин қилиш мумкин.
XS
SM
MD
LG