Чеченистон президенти Рамзан Қодиров 2011 йилги даромадига оид декларациясини эълон қилди. Расмий ҳужжатларга кўра Қодиров 2011 йилда 4¸105¸876 рубл ëки тахминан 135 минг АҚШ доллари ишлаб топган. Худди ўтган йиллардаги каби у фақатгина Грознийдаги 36 квадрат метрлик уйга эгалик қилади. Гудермес шаҳри яқинидаги Центоройда қад кўтариб турган сарой расман унинг онасига тегишли.
Дабдабага ўч Рамзан Қодиров
8
Қодиров (ўнгда) 2006 йилда Чеченистонда биринчи маротаба ўтказилган "Чеченистон гўзали" танловида ғалаба қозонган Замира Жабраиловани Гудермесдаги ресторанда тақдирлаш маросимида иштирок этмоқда.