Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 13:27

Сайëҳлар учун Ўзбекистон тимсоли қидирилмоқда


Тарихий обидаларни кўриш учун келган хориж сайëҳлари учун ëзувларни инглиз тилига ўгириш бошланган.
Тарихий обидаларни кўриш учун келган хориж сайëҳлари учун ëзувларни инглиз тилига ўгириш бошланган.

Ўзбекистон Сайëҳлар уюшмаси мамлакатни хорижда тамсил қилиш учун шиор ва логотип танлови эълон қилди. Бу танловда муштарийлар ҳам овоз бериши мумкин.

Ўзбекистонликлар ўртасида ўтказилган танловга 60 та тимсол варианти келиб тушган.

“Ўзбектуризм” ширкатининг Озодликка маълум қилишича¸ бу 60 тимсолдан 9 таси якуний танлов учун сараланган.

Ўзбекистонни сайëҳлар учун жозибадор қилувчи шиор-слоган эса 110 таклиф ичидан танланмоқда.

Ўзбекистон сайëҳлик тимсолининг якуний варианти 31 май куни овоз бериш йўли билан аниқланади.

Ўзбекистоннинг олтин учлиги - Самарқанд¸ Бухоро ва Хива

Бу танловга келган 110 шиордан бири. Кўп шиорлар эса кесатиққа ўхшайди.

Масалан - ”Ўзбекистон - бахт ҳудуди”¸ “Ўзбекистон сизни ҳайратга солади” ва “Ўзбекистоннинг сирлар фавворасига кўмилинг” ...

Айни пайтда Хусусий туристик ширкатлар уюшмаси Интернет сайтида шиор ва логотип учун тавсия қилинган 11 та вариант тақдим қилинган.

Интернет ўқувчилари бу вариантлар учун овоз бериши мумкин.

Муштарийлар ҳукмига ҳавола қилинган 11 логотип тагига сиëҳмонанд кўк рангда "Ўзбекистон цивилизациялар чорраҳаси" деб ëзилган.

Бу 11 та логотип намунаси билан танишган ўзбек график рассоми Абдубосит Илҳомовнинг фикрлари салбий.

Бизга ўз фикрини ëзиб юборган Абдубосит Илҳомов назарида¸ бу тимсолларда эркинлик¸ дам олишга чорлов ва ҳузур етишмайди.

- Логотиплар учун танланган архитектура тасвирлари аниқ ифода ташимайди. Улар жуда умумлаштирилган. Масалан¸ тасвирдаги бинони Эрон ëки Тунисдаги бино билан адаштириш мумкин¸ дейди рассом.


Аëл бошли қуш Ўзбекистон туризми тимсоли

Ўзбекистонлик таниқли рассом Шаҳноза Абдуллаева Ўзбекистонни афсонавий Семурғ қуш сифатида тасвирлаш Ғарб сайëҳларига ëқади¸ деган фикрда.

- Бу қушни калласи қиз бола шаклида бўлади. Ярми парранда¸ ярми қиз. Бу расм уйдирма эмас. Афросиëбдаги деворий расмларда шундай тасвир бор. Зорастризм даврига хос бу қуш расми фақат бизнинг давлат ҳудудида бор.


Uzbekistan - Seven planets, Canvas, distemper, 1989
Uzbekistan - Seven planets, Canvas, distemper, 1989
Шаҳноза Абдуллаева назарида Семурғ қуши сайëҳларга чорлов рамзидир.

- Навоийнинг Лисонут Тайр асарида қушлар Семурғни зиëрат қилиш учун боришади¸ дейди ўзбек рассоми Шаҳноза Абдуллаева.

Сўнган гулханнинг қўри

Совет даврида социалистик лагер учун “Қуëшли ва қадимий ўлка” вазифасини бажарган Ўзбекистоннинг кейинги 20 йил ичида жаҳон туризм тармоғида ўз мустаҳкам ўрнини топа олмагани айтилади.

Тошкент ва Самарқандда чет элликларни қабул қилишга мўлжалланган илк меҳмонхоналар 1968 йил қурилган эди.

Uzbekistan -- Tashkent Hotel in Tashkent, 01Jul1968
Uzbekistan -- Tashkent Hotel in Tashkent, 01Jul1968

Расмий маълумотга кўра 2011 йилда Ўзбекистон чегарасини жами бўлиб бир миллион чет эл фуқароси кесиб ўтган.

Булар орасида қанчаси сайëҳ экани ҳақида маълумот йўқ.

Солиштириш учун айтсак. Прага шаҳрини 2011 йилда 6 миллиондан зиëд турист зиëрат қилган.

Париждаги Нотр Дам черковини 2011 йилда 13 миллион зиëратчи бориб кўрган.
XS
SM
MD
LG