Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 11:43

Рус тилини ўрганиш керакми?


Ўзбекистонликлар ҳатто собиқ совет замонида кузатилмаган даражада Россияга эҳтиёж сезаётган бир пайтда, рус тилида сўзлашувчилар сони камайиб кетди. Айримлар бунда ҳеч қандай муаммо йўқлигини айтсалар, бошқалар келажакда рус тилидан кўра инглиз ва ҳатто Хитой тилини ўрганиш муҳимроқ бўлиб қолади¸ деб ҳисоблайдилар.

Ozodlik ONLINE эштиришида сиз билан Скайп орқали жонли тарзда шу ҳақда суҳбатлашдик.

Дастур меҳмонлари Тошкентдан тилшунос олим Бахтиёр Исабеков ва Норвегиядан Тошкент Давлат педагогика университетининг собиқ доценти Абдулла Абдураззоқов.

Ozodlik ONLINE: Рус тилини ўрганиш керакми?
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:43:59 0:00
Бевосита линк



“Ozodlik Online” дастурида ўзбек жамиятининг илғор вакиллари билан ҳафтанинг энг асосий воқеалари, миллатнинг энг долзарб муаммолари муҳокама этилади.

Дастурни ҳар душанба куни Тошкент вақти билан соат 22:00 да www.ozodlik.org ҳамда Озодликнинг “Facebook” саҳифасида жонли эшитинг!


“Ozodlik Online” тингловчилари дастур давомида Skype орқали (ozodskype) тўғридан тўғри алоқага чиқиб очиқ мулоқот иштирокчисига айланишлари мумкин.

“Ozodlik Online” дастурида Озодликнинг “Facebook” ва “Twitter” даги саҳифаси орқали ҳам қатнашиш мумкин. Айни пайтда савол ва шарҳларингизни +420724 971 539 рақамига СМС тарзда йўллашингиз мумкин.





Қозоғистонда футбол бўйича Европа чемпионатини рус тилида узатиш тақиқланди.

Грузия олийгоҳлари инглис тилини билмайдиган талабаларга диплом бермайдиган бўлди.

Сўнгги кунларда рус тили борасидаги энг кескин зиддият Украинада бормоқда. Рус тилига минтақавий тил мақоми берилишини назарда тутувчи қонун муҳокамаси 21 июн кунига белгиланган. Мамлакатни икки лагерга бўлиб юборган ушбу қонун мухолифлари "Бизга Россия эмас, Европа керак" дея, рус тилига қарши курашда Европадан ёрдам сўрамоқда.

Россия ҳукуматининг режасига кўра, Россияда хизмат кўрсатиш ва коммунал-хўжалик соҳасида меҳнат қилаётган муҳожирлар маҳаллийлар билан эркин мулоқот қила олишлари учун камида 1300 та русча калимани билиши керак.

Ўзбекистонда эса жим-житлик. Рус тили мақоми ва уни ўқитиш масаласи ҳеч қандай баҳсу мунозараларга сабаб бўлаётгани йўқ. Ваҳолангки, 30 миллионлик Ўзбекистон аҳолисининг камида 4-5 миллиони Россияда ишлаб пул топмоқда ва Ўзбекистондаги яна миллионлаб одамларни тўйдирмоқда ва эгнини бут қилмоқда.

2011 йилда Россиядаги Ўзбекистонга юборилган пул миқдори камида 5 миллиард АҚШ долларини ташкил қилди.

Айни пайтда рус мактабларининг сони йилдан йилга қисқармоқда. Рус тилини ўқитиш соатлари қирқилиб, ўрнини бошқа ҳеч бир хорижий тил деярли эгаллаётгани ҳам йўқ.

Баъзи маълумотларга қараганда Россия ҳудудларида ишлаб юрган меҳнат муҳожирларининг қарийб 80-90% рус тилини ёки билишмайди, ёки жуда ёмон билишади.

Ўзбекистонлик ишчи мигрантлар рус тилини яхши билмаслиги сабабли, ўз ҳақ-ҳуқуқларини аксар ҳолларда ҳимоя қилолмайди.

Душанба кунги Ozodlik ONLINE даги жонли учрашувимиз фақат рус тили атрофида бўлмайди албатта. Бизга рус тили эмас бошқа тиллар зарур, дейдиганлар бўса ҳам дастуримизга марҳамат қилинг!
XS
SM
MD
LG