Бу ҳақда хабар тарқатган “Ўзбекистон маданияти ва санъати форуми” жамғармаси (Фонд Форум ) ва Ўзбекистондаги Интернет нашрларига кўра¸ хайрия кечасида Гулнора Каримова ўз номи билан аталадиган “Guli” брэнди ҳамда ўзи раис бўлган Фонд Форум билан ҳамкорликда катта экспозицияни намойиш этган.
Бу ҳақда ўз рус ва инглиз тилларидаги саҳифасида (ўзбек тилида бу ҳақда хабар йўқ– таҳр.) маълум қилган Фонд Форумнинг ëзишича¸ меҳмонларни шахсан Монако шаҳзодаси Алберт II ва АҚШ 42-президенти Билл Клинтон қарши олган мазкур хайрия кечасининг титул спонсори Гулнора Каримова бўлган.
Фонд Форум иддаосича¸ Каримова хоним ташкил қилган мазкур “кўргазма орқали гала-зиëфат қатнашчилари ўзбек маданиятининг замонавий технологиялар ва миллий анъаналар уйғунлигига қурилган ëрқин қирраларини ўзлари учун кашф қилганлар”.
Бундай “кашфиëт”дан баҳраманд бўлганлар орасида эса¸ Монако қироллик оиласи аъзолари баробарида актриса Диана Крюгер ва унинг қаллиғи Жошуа Жексон¸ Ҳофит Голан¸ Роуз МакГовен¸ Гулнора Каримова учун Ғарб зодагонлари эшикларини очиб келаëтган Chopard заргарлик ширкати вице-президенти Каролина Шойфеле¸ актëр Билли Зейн¸ жаз қўшиқчиси Каро Эмеральд кабилар бўлган.
Фонд Форум “Монако тунлари” хайрия кечасининг бош спонсори Гулнора Каримова экани ҳақида ëзганига қарамай¸ Монако қироллик оиласига қарашли Royal Monaco Интернет нашри¸ Гулнора Каримова саховатпешалиги ҳақида лом-мим демаган.
Фақат битта ўринда – гала-зиëфат қатнашчилари рўйхатида номи зикр этилган Гулнора Каримова суратлари¸ унга қарашли сайтлардан фарқли¸ Монако расмий вебжурналида бирор жойда кўзга ташланмайди.
Дунë қироллик оилалари ҳаëтига доир хабарлар тарқатувчи “The Royal Correspondent” нашрининг ëзишича¸ Монако шаҳзодаси ва Билл Клинтон жамғармалари учун пул йиғиш мақсадида уюштирилган мазкур кечада қатнашиш учун Ҳолливуд юлдузлари ва дунëнинг қатор миллиардерлари 100 минг АҚШ доллари миқдорида пул тўлаганлар. Кеча иштирокчилари ўтказилган ким ошди савдосида яна хайрия мақсадида айрим ноëб туҳфаларини сотиб олганлар. Бундай қимматбаҳо “туҳфалар” орасида Монако қироллик оиласи ҳамроҳлигида улар қасрини зиëрат қилиш ҳам борлиги айтилади.
Ким ошди савдосига қўйилган нарсалар орасида¸ бу нашрга кўра¸
Guli коллекциясига оид олмос узук ҳам бор.
Монако шаҳзодасига қарашли Монако жамғармаси дунëдаги атроф-муҳит ҳимояси ва барқарор ривожланиш дастурларига ҳомийлик қилса¸ АҚШ 42-президенти Билл Клинтон асос солган Клинтон жамғармаси жаҳондаги соғлиқни сақлаш¸ хусусан болалар саломатлигини ҳимоялаш¸ иқтисодий ривожланиш ва атроф-муҳит ҳимояси билан шуғулланади.
Гулнора Каримовнинг Guli брэнди либослари ўтган йил сентябр ойида Ню Йорк Мода ҳафталиги расмий дастурига киритилгани АҚШ матбуотига ошкор бўлгач¸ ҳуқуқ ҳимоячилари орасида жиддий эътирозларга сабаб бўлган эди. Америка матбуоти ва жамоатчилиги ҳар йил миллионлаб болалар давлат томонидан мажбуран пахта далаларига ҳайдаладиган Ўзбекистондаги сиëсат учун президентнинг тўнғичи¸ мамлакатнинг Женевадаги БМТ идоралари ва Испаниядаги элчиси Гулнора Каримова ҳам масъул эканини таъкидлаган эди. Матбуот ва ҳуқуқ ҳимоячилари босими остида Каримова брэнди кўргазмаси Мода ҳафталиги расмий дастуридан чиқарилиб¸ хусусий ресторанга кўчирилган эди.
Афтидан¸ мустақил Ғарб нашрлари танқидига нишон бўлмаслик учун Монако шаҳзодаси жамғармаси ҳам Клинтон жамғармаси ҳам ўз “титул спонсори” Гулнора Каримова саховатпешалигини кўз-кўз қилмасликка қарор қилган.