Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 23:09

Мактабдан кейин ёшларни нима кутяпти? (Тингланг!)


Озодлик Онлайн дастури бошловчиси Камолиддин Раббимов. Продюсер Алишер Сиддиқ.
Озодлик Онлайн дастури бошловчиси Камолиддин Раббимов. Продюсер Алишер Сиддиқ.
“Ozodlik Online” - Интернетдаги замонавий медиа платформаларни битта тугал аудио дастурга бирлаштирган Озодликнинг жонли интерактив лойиҳаси.

“Ozodlik Online” дастурида ўзбек жамиятининг илғор вакиллари билан ҳафтанинг энг асосий воқеалари, миллатнинг энг долзарб муаммолари муҳокама этилади.


Дастурни ҳар душанба куни Тошкент вақти билан соат 22:00 да www.ozodlik.org ҳамда Озодликнинг “Facebook” саҳифасида жонли эшитинг!


“Ozodlik Online” тингловчилари дастур давомида Skype орқали (ozodskype) тўғридан тўғри алоқага чиқиб очиқ мулоқот иштирокчисига айланишлари мумкин.

“Ozodlik Online” дастурида Озодликнинг “Facebook” ва “Twitter” даги саҳифаси орқали ҳам қатнашиш мумкин. Айни пайтда савол ва шарҳларингизни +420724 971 539 рақамига СМС тарзда йўллашингиз мумкин.





2011-2012 ўқув йилидан сўнг, расман 561 минг ўқувчи 9-синфни, 8227 нафар йигит-қиз 11-синфни битирди. Президент Каримов қарорига кўра, булардан сал кам 57 мингги ўқишни олий ўқув юртида давом эттиради.

Лицею-касб ҳунар коллежларда ўринлар анча етарлига ўхшайди.

Аммо ярим миллионлик ёшлар армияси нимани танлайди? Ва уларнинг танлови нимага боғлиқ?

Замон чархпалаги ортга қайтиб, яна мактаб битирувчисига айланиб қолганингизда, сиз қандай йўлдан борган бўлар эдингиз?

Озодлик Online дастурининг биринчи мавзуси шу ҳақда.

Дастур меҳмони таҳлилчи Суҳробжон Исмоилов Тошкентдан Skype орқали алоқада бўлади.

Муҳтарам Озодлик тингловчилари, ушбу мавзу атрофидаги барча савол ва шарҳларингизни истасангиз олдиндан ёзма тарзда билдиринг ёки биз билан бирга жонли эфирга чиқинг!

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:34:28 0:00
Бевосита линк
XS
SM
MD
LG