Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 20:38

"Омад лотто" аҳолига мажбуран сотилмоқда


Ўзбекистон Халқ банки томонидан ташкил этилган “Омад лотто” билетлари ҳатто кам таъминланган оилаларга бериладиган нафақа ўрнига мажбуран сотилмоқда.

Ўзбекистон Бирдамлик ҳаракати аъзоси, Фарғона шаҳридаги Истиқлол маҳалласида истиқомат қилувчи Гулҳаё Бобожонованинг айтишича, Ўзбекистон Халқ банкининг Фарғона шаҳар бўлими “Омад лотто” лотерея ўйини чипталарини “ўтказиш”нинг антиқа усулини топган:

- Халқ банки аҳолига “Омад лотто” лотереяси билетларини мажбурлаб сотиш йўлига ўтиб олди. Кам таъминланган оилалар 2 ёшдан 16 ёшгача бўлган болалари учун нафақа олиш учун банкка борса, кассир икки-учтадан лотерея билетини мажбурлаб қўшиб бермоқда. Бу лотерея билетлари пули эса нафақа пулларидан ушлаб қолиняпти. Агар одамлар олмайман, менга керак эмас деса ҳам, “йўқ, олишингиз шарт, бизга шунақа буйруқ бўлган”, деб айтишяпти, дейди Гулҳаё Бобожонова.

Марғилон шаҳрида истиқомат қилувчи тадбиркор Ҳасанжоннинг айтишича, лотерея билетларини аҳолига зўрлаб соттириш бир неча йилда буён давом этиб келаётган ҳолатдир:

- Бугун бўлган нарса эмас у. Эскитдан бўп келаётган нарса. Бир ошхона юргизганимда ҳам ҳар ой 20-30 минг сўмга мажбуран олдирарди. Биттасига ҳам бир сўм ютуқ чиққани йўқ, дейди Ҳасанжон.

Ўзбекистон Халқ банкининг Фарғона шаҳар бўлими ходими Абубакр Аҳмедов Озодлик билан суҳбатда “Омад лотто” лотерея билетларининг аҳолига мажбурлаб сотилиши фактларини рад этди:

- Лотерея билетларини сотиб олиш ихтиёрий. Уни мажбурлаб сотиш мумкин эмас. Бизда ҳали бундай ҳолат бўлгани йўқ, деди Халқ банкининг Кредит бўлими ходими Абубакр Аҳмедов.

“Омад лотто” лотерея ўйини Ўзбекистон Халқ банки томонидан ташкил қилинган. Бу ўйин ҳар ҳафта бир марта “Ёшлар” телеканали орқали жонли тарзда ўтказилади.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:18 0:00
Бевосита линк
XS
SM
MD
LG