Линклар

Шошилинч хабар
07 октябр 2024, Тошкент вақти: 07:57

Дубайда ўзбекистонлик қўшмачи уч йилга қамалди


Бирлашган Араб Амирликларида ўзбекистонлик ва туркманистонлик аёл одам савдосида айбланиб, уч йиллик қамоқ жазосига ҳукм этилди.

Исми жамоатчиликка ошкор этилмаётган ўзбекистонлик қўшмачи ўтган йил июл ойида туркманистонлик 31 яшар аёл билан бирга Қирғизистондан икки қизни минг долларлик ойликка фаррош бўлиб ишлайсан, деган алдов ваъдалар билан чақиртириб олишган.

Қизлар Шаржа аэропортига қўниши билан икки қўшмачи уларни паспортларини олиб қўйиб, қўрқитишган ва фохишаликка мажбурлашган.

Сентябр ойида қирғизистонлик қизлар полицияга шикоят қилганларидан сўнг қўшмачилар ҳибсга олинди.

Дубай маҳкамаси қарорига кўра, ўзбекистонлик ва туркманистонлик аёл уч йиллик қаоқ жазосини ўтаб бўлганларидан сўнг ватанларига депортация қилинади.
XS
SM
MD
LG