Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 10:56

NATO Афғонистондан чиқишнинг уч вариантини ўрганмоқда


NATO Афғонистондан ҳарбийлар ва юкларни олиб чиқишнинг уч вариантини, жумладан, Ўзбекистон орқали олиб чиқиш масаласини ҳам ўрганмоқда.

Новости агентлигининг вазият билан таниш бўлган манбаага таяниб хабар беришича, NATO биринчи вариант ўлароқ Афғонистондаги юкларини автомашиналарда Тожикистон орқали Қирғизистонга олиб келиб, бу ердаги Аламудин темир йўл станциясидан Европага олиб кетмоқчи.

Иккинчи вариантда эса Ўзбекистон қаралмоқда. Агар Ўзбекистон варианти тасдиқланса, у ҳолда NATO юклари Ҳайратон чегара ҳудуди орқали Термиз портига олиб чиқилади. Шундан сўнг юклар темир йўл орқали олиб кетилади.

Учинчи вариантда юкларни Россия орқали олиб чиқиб кетиш таклиф қилинган. Бу вариантга кўра, Афғонистондаги NATO юклари автомашиналар билан Россиянинг Уляновск шаҳридаги аэродромга олиб келинади ва самолётлар орқали кейинги манзилига жўнатилади.

“Ҳозирча Афғонистондан NATO юкларини қайси вариант аоссида олиб чиқиб кетиш масаласи узил –кесил ҳал этилгани йўқ”, деб билдирган манбаа Новости ахборот агентлигига.

Москвадаги “Коммерсант” газетасининг ёзишича, NATO ҳарбий техниканинг бир қисмини Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистонда қолдириши мумкин.

“Пентагон таклиф қилаётган режага кўра, ҳарбий техниканинг бир қисми бу мамлакатларга совға қилингади, бир қисми эса сақлаб туриш учун топширилади”, деб ёзади “Коммерсант” газетаси.

Газета тўплаган маълумотларга кўра, бронемашиналар, танкларни ташиш учун трейлерлар, ёнилғи қуйувчи техник воситалар, грейдерлар, булдозерлар ва сув ташувчи автомашиналарнинг бир қисми марказий Осиёда қолдирилиши мўлжалланган техник воситалар қаторига киритилган.

“Бундан ташқари бу мамлакатларга тиббиёт ускуналари. Алоқа ва ўт ўчириш воситалари, кўчма тренажер заллари ҳам қолдирилиши мумкин”, деб ёзади газета.

NATO 2014 йилгача Афғонистондан ўз харбийларини олиб чиқиб кетишни режалаган.

Ўз ҳарбий техникасини Покистон орқали олиб чиқиш НАТОга анча арзонроқ ва қулай. Лекин, Исломобод ҳукумати Афғонистондаги АҚШ қўшинларининг Покистон ҳудудини пилотсиз учқичлар ёрдамида ўққа тутгани сабабидан жанубий таъминот йўлини ёпиб қўйган, транзит масаласида НАТОга Покистон ҳудудидан фойдаланишни ҳам тақиқлаб қўйган.
XS
SM
MD
LG