Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 17:47

Пиëда Ҳажга чиққанлар ҳоким меҳмони бўлди


Балх вилоят ҳокими Ато Муҳаммад Нур.
Балх вилоят ҳокими Ато Муҳаммад Нур.

Ҳаж зиëратини адо этиш ниятида Саудия Арабистонига пойи пиëда йўлга чиққан саккиз нафар тожикистонлик зиёратчини Афғонистоннинг Балх вилоят ҳокими Ато Муҳаммад Нур меҳмон қилди.

Тожикистоннинг Ҳамадоний туман фуқароларидан иборат саккиз диндор шу йил май ойи бошида йўлга чиққан эди. Айни кунларда улар Афғонистон бўйлаб саёҳат қилаётганлари маълум бўлди.

Ёши 21 ва 65 оралиғида бўлган зиёратчилар гуруҳи етакчиси Абдулазиз Ражабов Озодлик радиоси билан телефон орқали суҳбатда “балхликларнинг вилоят ҳокимига таҳсин айтишлари бизни у билан учрашишимизга туртки бўлди”, деди.

- Балх вилоятига кирганимизда жуда кўп обод жойларни кўрдик ва бу вилоят аҳолисининг аксарияти бу ободончиликларни ва ҳаётидаги яхши томонга ўзгаришларни фақат ўз лидери Нур жаноблари билан боғлайди. Биз унинг билан учрашишга қарор қилдик. Худога шукур, ҳоким бизни жуда самимий қабул қилди, сафаримизда асқотадиган совғалар улашди, дейди Абдулазиз Ражабов.

Унинг айтишича, Каъба зиёратига отланган тожикистонлик диндорлар Афғонистон сафарида, шунингдек, Аҳмадшоҳ Маъсуд ва Бурҳониддин Раббоний қабрларини ҳам зиёрат қилганлар.

Айни пайтда Шибирғон вилоятига яқинлашиб қолган тожикистонлик зиёратчилар афғон тупроғида бирор муаммога дуч келмаганларини айтади. “Аксинча, - дейди улар, - бу мамлакат аҳолиси бизга жуда катта ҳурмат ва эътибор қаратаётибди”.

Саккиз кишидан иборат тожикистонлик диндорлар гуруҳи шу йил октябр ойида, яъни дунё мусулмонлари Маккада буюк Ҳаж зиёратини адо қилиш учун тўпланаётган вақтда Саудия Арабистонига кириб боришни режалаштирган.
XS
SM
MD
LG