Линклар

Шошилинч хабар
02 май 2024, Тошкент вақти: 02:26

Меҳмонхонага қилинган ҳужумдан 20 одам ўлди


Афғонистон пойтахти яқинидаги меҳмонхонага ҳужумда 20 одам, жумладан, ҳужум уюштирган жанггариларнинг ўзи ҳам ўлдирилди.

Афғонистон полицияси пойтахт Кобул ташқарисида жойлашган курорт меҳмонхонага толиблар жанггарилари уюштирган ҳужум қарийб 12 соатдан кейин тугаганини билдирди.

"Spozhmai" меҳмонхонасига ҳужум оқибатида 20 одам ўлгани айтилмоқда. Уларнинг 15 нафари тинч аҳоли вакилидир.

Расмийларга кўра, отишма пайтида меҳмонхонага ҳужум қилган тўрт жанггарининг ҳаммаси ўлдирилган.

Толибонлар меҳмонхонага ҳужум қилди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:55 0:00
Бевосита линк


Афғонистон полициясига кўра, автомат ва гранатамётлар билан қуролланган жанггарилар пайшанба куни кечқурун Қарға кўли бўйида жойлашган меҳмонхонага ҳужум қилиб одамларни гаровга олган.

Узоқ давом этган отишмадан сўнг ўнлаб одам гаровдан озод қилинган.

Полиция маълумотига кўра, жанггарилар ҳужум қилган пайтда меҳмонхонада бадавлат афғонлар зиёфат уюштираётган бўлган.

Ҳужум учун масъулиятни Толибон ҳаракати ўз зиммасига олди.

Толиблар бадавлат афғонлар ва хорижликлар “ҳаром зиёфат” уюштиргани учун меҳмонхонага ҳужум қилингани ҳақида баëнот тарқатди.

Куннинг иккинчи ярмида Афғонистон Ички ишлар вазири Сиддиқ Сиддик Озодлик мухбирига Кобул ташқарисидаги ҳужум тугаганини билдирди.

- Қарама-қаршилик тугади. Меҳмонхонага ҳужум қилган тўрт жанггари ўлдирилди. Воқеа жойида терговчилар гуруҳимиз иш олиб боряпти, деди Ички ишлар вазири.

Меҳмонхона яқинида яшовчи Насир Аҳмад ҳужум пайтида меҳмонхонада бўлган икки акаси ҳужумдан қочиб қутулганини айтади.

- Икки акам “Spozhmai” меҳмонхонасида ишлайди. Мен улар билан телефон орқали сўзлашдим. Худога шукур, улар ҳужумдан соғ-омон қочиб қутулишди. Менимча, меҳмонхонага ҳужум зиёфат бўлаётган пайтда уюштирилган, деди Насир Аҳмад.

НАТО кўл бўйидаги меҳмонхонага ҳужумни бартараф этишда халқаро коалиция кучлари Афғонистон хавфсизлик кучларига ёрдам берганини билдирилган.

Меҳмонхонага ҳужум Афғонистон президенти Ҳамид Карзай хориж кучлари 2014 йилда мамлакатни тарк этишга тайёргарлик кўраётган бир пайтда мамлакат бўйлаб жанггарилар ҳужуми кўпайганини айтганидан кейин рўй берди.

Сўнгги кунларда Толибон ҳаракати жанггарилари асосан Афғонистон шарқида амалга оширган ҳужумлар оқибатида уч нафар АҚШ ҳарбийси ва тинч аҳолидан ўнлаб одам нобуд бўлди.

YouTubeда тинглаш
XS
SM
MD
LG