Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 07:24

Ўзбекистонлик ҳуқуқ фаоли туҳматда айбланмоқда


Ўзбекистонлик ҳуқуқ фаоли Шуҳрат Рустамов туҳматда айбланмоқда.

Ўзбекистон ҳуқуқ ҳимоячилари алянси фаолларидан бири бўлган 60 яшар Рустамов устидан маҳкама бугун Тошкент шаҳар Олмазор туман судида бошланди.

Ҳуқуқ фаоли ўзига қўйилаётган айбловларни "атайлаб уюштирилган"¸ деб ҳисоблайди.

- Бу ҳаммаси уюштирилган. Мен кредит уюшмасининг ишончли вакили сифатида адолатсизликлар юзасидан амалдорларни устидан жиноят ишларини қўзғатиш ҳақида шикоятларни берган эдим. Буни ҳаммаси шу шикоятлардан кейин бошланди, дейди Шуҳрат Рустамов.

Суд Рустамовни айбли¸ деб топса ҳуқуқ фаоли йирик миқдорда жаримага тортилиши ёки уч йилгача бўлган муддатга озодликдан маҳрум этилиши мумкин.
XS
SM
MD
LG