Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 04:08

Қозоғистондан экстрадиция этилган қочқин 9 йилга қамалди


Ўзбекистонаги "Эзгулик" инсон ҳуқуқлари ташкилотига кўра, Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилоят судининг аппеляция судлов ҳайъати диний радикал оқимларга мансубликда айбланган Шерзод Шерназаровга чиқарилган ҳукмни ўз кучида қолдирган.

Ўтган йили Қозоғистондан экстрадиция этилган асли чирчиқлик 34 ёшли Шерназаров Қибрай тумани суди томонидан 9 йиллик қамоқ жазосига ҳукм этилганди.

Икки йил аввал Қозоғистонда қўлга олиниб, ортга экстрадиция этилган 29 нафар ўзбекистонлик қочқин аллақачон 5 йилдан 15 йилгача қамоқ жазоларига ҳукм этилган.

Яқинда БМТнинг Қийноқларга қарши қўмитаси 2011 йили Қозоғистондан Ўзбекистонга экстрадиция қилинган қочқинларни ортга қайтариш ва уларга товон пули тўлаш талаби билан чиққанди.
XS
SM
MD
LG