Линклар

Шошилинч хабар
08 октябр 2024, Тошкент вақти: 04:31

Милиция ва МХХ фаолиятини қандай баҳолайсиз?


Ўттиз миллионлик аҳолига эга Ўзбекистон тинч ва барқарор ва шу билан бирга Марказий Осиё давлатлари орасида энг репрессив давлат ҳисобланади. Барқарорлик ва репрессияларни боғловчи омил Ўзбекистон куч ишлатар идораларидир.

Илтимос кутинг
Киритиш (Embed)

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 1:00:00 0:00
Бевосита линк




“Ozodlik Online” дастурида ўзбек жамиятининг илғор вакиллари билан ҳафтанинг энг асосий воқеалари, миллатнинг энг долзарб муаммолари муҳокама этилади.

Дастурни ҳар душанба куни Тошкент вақти билан соат 22:00 да www.ozodlik.org ҳамда Озодликнинг “Facebook” саҳифасида жонли эшитинг!


“Ozodlik Online” тингловчилари дастур давомида Skype орқали (ozodskype) тўғридан тўғри алоқага чиқиб очиқ мулоқот иштирокчисига айланишлари мумкин.

“Ozodlik Online” дастурида Озодликнинг “Facebook” ва “Twitter” даги саҳифаси орқали ҳам қатнашиш мумкин. Айни пайтда савол ва шарҳларингизни +420724 971 539 рақамига СМС тарзда йўллашингиз мумкин.








Ўзбекистонда ички ишлар идорасига ишга жойлашиш учун олий маълумот шарт эмас. Лекин, милиция ходимларининг ойлик маошлари ва пенсиялари бошқа касб эгалариникига нисбатан анча баландроқ.

Миллий хавфсизлик хизмати ходимлари эса маошларидан даромад солиғи тўламайди.

Милиция ва МХХ ходимларига кенг ваколатлар берилган, улар миллионлаб одамнинг тақдирига бевосита таъсир қила олишади.

Халқаро стандартларга кўра, демократик давлатларда ҳар беш минг одам бошига битта полициячи тўғри келади. Ўзбекистонда эса, баъзи норасмий маълумотларга кўра, ички ишлар идоралари ходимларининг сони бундан 15 баробар кўпроқ экани, 350 ўзбекистонликка битта милиционер тўғри келиши айтилади.

Ўзбекистонда ярим тунда ҳам бемалол, ортиқча таҳликасиз кўчада юриш мумкин. Лекин одамлар нимадандир ёки кимдандир қўрқишса ҳам, бу айнан жамият хавфсизлигини таъминлаб турган милиция ходимларидир.

МХХ ва Ички ишлар вазирлиги – Ўзбекистондаги энг қудратли ва ходимлари сони жиҳатидан энг йирик идоралардир. Ўзбекистон режими танқидчилари куч ишлатар идораларини унинг "қиличи ва қалқони" дея аташади. Лекин милиция ва МХХ "ҳалқнинг тинчлиги, осойишталиги ва мамлакатдаги барқарорлик посбонларидир" дейдиганлар ҳам бор.

Сиз нима деб ўйлайсиз, шахсан Сизнинг бу идораларга бўлган муносабатингиз қандай? Сизнингча, милиция ва МХХ ислоҳотларга муҳтожми? Муҳтож бўлса, қандай ислоҳотлар керак? Мабодо, Ўзбекистонда сиёсий ислоҳотлар бошланиб, куч ишлатар органлари ходимларининг сони жиддий камайтириладиган бўлса, ижтимоий барқарорликни ушлаб туриш имконияти бўладими? Балки ижтимоий барқарорлик бирламчи масала эмасдир? Вазиятни сиз қандай кўрасиз?

Ozodlik Online дастурининг бугун, яъни 9 июл куни Тошкент вақти соат 22:00 да Озодлик Радиоси Интернет сайти ва Facebookдаги саҳифасида жонли тарзда эфирга бериладиган сони мавзуси ана шу ҳақда.

Биз билан боғланинг, жонли мулоқотимизда иштирок этинг!

Ozodlik Online – Сиз учун фикр билдириш имконидир!
XS
SM
MD
LG