Линклар

Дамашқ ва Алеппода шиддатли тўқнашувлар рўй берди


Сурия ҳукумати кучлари пойтахт Дамашқнинг Барза ва яна иккита туманида исёнчи гуруҳларга қарши 22 июл куни уюштирган ҳужумда оғир қуроллар ва вертолётлардан фойдаланди.

Сурия мухолифати манбаларига кўра, ҳукумат кучлари Дамашқнинг Меззе туманини қайта қўлга киритишга муваффақ бўлган.

Якшанба куни Суриянинг энг йирик шаҳари Алеппо ва унинг атрофида президент Башар Ал-Ассад режимига содиқ кучлар билан исёнчилар ўртасида тўқнашувлар содир бўлди.

Хабарларга кўра, исёнчилар Алеппони ишғол қилиш учун мувофиқлашган ҳужум уюштирган пайтда шиддатли отишмалар рўй берган.

Сурия инсон ҳуқуқлари ташкилоти маълумотига кўра, ўтган йил март ойида президент Ал-Ассад режимига қарши оммавий норозиликлар бошланганидан бери мамлакатда 19 мингдан ортиқ одам ўлдирилган.
XS
SM
MD
LG