Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 10:51

Ўзбек йигити Кримскда 6 одамни қутқарди


Кримскда олти кишини қутқаргани айтилаётган йигитнинг сурати.
Кримскда олти кишини қутқаргани айтилаётган йигитнинг сурати.

Ҳозирча исми шарифи номаълум бўлган йигирма ёшлардаги ўзбек йигити 7 июл куни Россиянинг Краснодар ўлкасида рўй берган сув тошқинида олти кишини қутқариб қолди.


Бугунги кунда ижтимоий тармоқларда қаҳрамон сифатида талқин қилинаётган бу йигит ҳақидаги хабар дастлаб 21 июл куни Pikabu.ru сайтига жойланди.

Мазкур сайтнинг доимий муштарийларидан бири бўлган Apack бу хабарда тахминан 20 ёшлардаги йигитнинг суратини ҳам эълон қилган.

“Кримскда оддий ўзбек йигити 6 кишини қутқарди, бироқ бу ҳақда телевидениеда ҳеч қачон кўрсатилмайди” дея сарлавҳаланган хабарнинг биринчи қисмида йигит ўзбекистонлик ишчи деб таништирилади. Хабарнинг иккинчи қисмида эса у тожикистонлик ишчи сифатида келтирилади.

Кримскда олти одамни қутқарган йигит ҳақидаги хабар дастлаб pikabu.ru сайтида эълон қилинди.
Кримскда олти одамни қутқарган йигит ҳақидаги хабар дастлаб pikabu.ru сайтида эълон қилинди.
Хабарда ёзилишича, йигит Кримскдаги қурилишлардан бирида кўчада ухлаётган пайти катта тезликда яқинлашаётган сув тошқинини кўриб қолган ва бутун кўча аҳлини тошқиндан огоҳлантирган.

“Тунги соат 3 да уйқуда ётган одамларни уйғотиш учун бу йигит уйма-уй югуриб, дераза ва томларга тош отган” ва бутун кўчани оёққа турғазган.

Кейин йигит ҳаво тўлдириб шиширилган матрасда олти кишини қутқаргани ёзилади хабарда.

“Еттинчи одам, қари аёлни қутқаришга улгирмади... Деразага панжара ўрнатилганди, эшик эса аллақачон сув билан тўлганди. Аёл чўкаётган пайтда у қўлидан ушлаб турганди. У қочиб кетмади. Аёл унинг қўлидан ушлаган ҳолда чўкиб кетди” деб ёзади хабар муаллифи.

Apackнинг ёзишича, у шахсан бу йигит билан учрашган ва ушбу кўчада яшовчи одамлар бу воқеани тасдиқлаган.

7 июл куни тунда Краснодар ўлкасида содир бўлган тошқин оқибатида 170 нафардан зиёд одам ҳалок бўлди.

Хабарда воқеа Кримскнинг қаерида, қайси кўчасида содир бўлгани ёзилмаган.

Агар Озодлик муштарийлари орасида бу йигитни танийдиган, у ҳақда бирор маълумотга эга бўлган бўлса, хабар қилишларини сўраймиз.
XS
SM
MD
LG