Линклар

Шошилинч хабар
13 декабр 2024, Тошкент вақти: 17:42

Патриция Флор Тошкентни ЕИга янада яқинлаштирмоқчи


Патриция Флор.
Патриция Флор.

ЕИнинг Марказий Осиë бўйича махсус намояндаси Патриция Флор мазкур лавозимда илк бор минтақа пойтахтларига сафар қилмоқда. Иттифоқнинг истеъфога чиққан аввалги намояндаси Пъер Морел¸ Флор хонимни Марказий Осиë раҳбарларига тақдим қилди.

Патриция Флор Каримовга тақдим қилинди


Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили Патриция Флор 26 июлда Тошкентда президент Ислом Каримов қабулида бўлди.

Матбуот хабарларига кўра¸ Тошкентдаги музокаралар чоғида Ўзбекистон ва ЕИ ҳамкорлигининг бугунги ҳолати ва уни икки томонлама ва минтақалараро форматларда ривожлантириш истиқболлари муҳокама этилган.

Учрашувда инсон ҳуқуқлари ва демократия масалаларининг кўтарилгани, шунингдек, Флор хонимнинг фуқаролик жамият вакиллари билан учрашгани ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.

Немис дипломати Патриция Флор шу ой бошида Европа Иттифоқининг Марказий Осиёдаги махсус вакили лавозимини эгаллаган эди.

Бу Флор хонимнинг янги мансабда Марказий Осиёга биринчи ташрифидир.

Европа Иттифоқи расмийларига кўра, Патриция Флорнинг минтақага сафари танишув мақсадини ҳам кўзлайди.


Флор ЕИнинг Марказий Осиë стратегиясини янада жадаллаштирмоқчи


Флор хоним 1 июл куни ЕИнинг Марказий Осиёдаги махсус намояндаси сифатида француз дипломати Пъер Морел ўрнини эгаллади.

Жаноб Морел Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларининг топталиши ва Андижон қирғинига қарамай, Ўзбекистон ҳукумати билан ҳамкорлик ва мулоқот зарур, деган позицияни ушлаб келди.

Кузатувчилар Ўзбекистон Ғарб учун муҳим стратегик ҳамкор бўлиб қолар экан¸ Флор хоним ҳам ЕИнинг Ўзбекистонга нисбатан сиёсати йўналишини ўзгартира олмайди, деган ишончдалар.

Патриция Флор ҳам аввалги мансабдоши каби мулоқот ва ҳамкорлик қилиб Ўзбекистонда кўп нарсага эришиш мумкин, деган позицияда.

Янги лавозимга тайинланиши ортидан Флор хоним Озодлик мухбирига Ўзбекистон билан инсон ҳуқуқлари соҳасида мулоқот ўрнатилгани ва Тошкентда ЕИ ваколатхонаси очилишини вазият яхшилангани намунаси ўлароқ келтирган ва Ўзбекистонга санкция сиёсати нотўғри бўлганини айтган эди.


Ўзбекистон билан мулоқот самара бермоқда


ЕИнинг Марказий Осиёдаги вакили сифатида беш йил фаолият қилган Пьер Морелнинг Ўзбекистон билан мулоқот сиёсати самарасига ҳали ҳам ишончи сўнмаган.

- Беш йил аввал вазифамга киришганимда у ерда вазият биз учун деярли ёпилиб қолган эди. Ўта бир мураккаб даврда мулоқотни тиклай олдик. Энди ўтган беш йил ичида инсон ҳуқуқлари бўйича давомли мулоқот йўлга қўйдик, қонун устиворлиги бўйича семинарлар уюштирдик. Бу мулоқот ишламоқда, деди ЕИнинг Марказий Осиë бўйича махсус вакили Пьер Морел Озодлик билан суҳбатда.

Ҳуқуқ фаолларининг Европа Иттифоқининг Марказий Осиë стратегияси асосида Тошкент билан инсон ҳуқуқлари юзасидан олиб бораëтган мулоқоти иш бермаётгани, мамлакатдаги вазият фақат ëмонлашаëтганини айтадилар.

Озодлик билан суҳбатда Морел¸ бундай иддаоларни рад қилди:

- Ҳеч нарса ўзгармади, дейиш адолатдан бўлмайди. Бу қуруқ танқид. Беш йил аввал Европа нефт ва газга ташналиги сабабдан ўз қадриятларига кўз юмаяпти, дейишди. Ҳозирги танқидлар оҳанги эса Афғонистон сабаб биз журъатсиз эканмиз. Бу танқидларни, скептик қарашларни тушунаман. Лекин у нотўғри, бу нотўғри дейишдан фойда йўқ. Акс ҳолда¸ мутлақо ҳаракатсиз аҳволга тушиб қолишимиз мумкин. Ҳозир биз мулоқот қилаяпмиз ва шу орқали вазиятни ўзгартириш мумкин, деган ишончдамиз. Натижага эса бирданига эришиб бўлмайди, дейди Пьер Морел.
XS
SM
MD
LG