Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 12:20

131 минг киши жиноий жавобгарликдан озод қилинди


Ўзбекистон Олий суди эълон қилган маълумотга кўра¸ мамлакатда ярашув институти жорий этилганидан буён 131 мингдан зиёд киши жиноий жавобгарликдан озод қилинган.


Бу маълумот мамлакат Олий суди приезидиумининг 2012 йил биринчи ярми натижаларига бағишланган мажлисида эълон қилингани тўғрисида ЎзА ахборот агентлиги 27 июл куни хабар қилди.

Агентликка кўра, жазони либераллаштириш тўғрисидаги қонун қабул қилинганидан буён 131 мингдан зиёд киши жиноий жавобгарликдан озод қилинган бўлса, 193 миллиард сўмдан ортиқ зарарнинг ўрнини қоплаган 21 минг нафардан ортиқ шахсга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинланган.

Ярашув институти нима?

У кимларга нисбатан қўлланилади?

Ярашув институтини қўллашда етказилган моддий зарар ҳажми инобатга олинадими-йўқми?

Озодликнинг шу ва бошқа саволларига Олий Мажлис Сенатининг Қонунчилик ва суд ҳуқуқ масалалари қўмитасининг раиси, сенатор Светлана Ортиқова жавоб берди.

Айни пайтда, ўзбекистонлик баъзи адвокатлар фикрича, ярашув институти терговчилар учун қўшимча ғайриқонуний даромад топиш манбаига айланиб қолди.

Аввал Сенатор Ортиқова билан қуйидаги суҳбатни тинглашинг:


Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:11:15 0:00
Бевосита линк


Озодлик саволларига Олий Мажлис Сенатининг қонунчилик ва суд ҳуқуқ масалалари қўмитасининг раиси, сенатор Светлана Ортиқова жавоб берди.

Ярашув институти терговчиларнинг чўнтагини қаппайтирмоқда

Бу фикрни тошкентлик адвокат Гулнора Оқиловадан эшитдик.

Адвокат фикрича, ярашув институти, шубҳасиз, жазони либераллаштириш йўлида ташланган олға қадам, бироқ у ҳуқуқ-тартибот органларидаги коррупциянинг янада авж олишига хизмат қилмоқда.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:18 0:00
Бевосита линк
XS
SM
MD
LG