Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 15:10

Дзюдочи Наврўз Жўрақобилов канадалик рақибини ҳам енгди


Лондондаги Олимпиада мусобоқаларида ўзбекистонлик дзюдочи Наврўз Жўрақобилов (73 кг) канадалик Николас Триттон ва наурулик След Довабоболарни енгиб, нимчорак финалга йўл олди.

Кеча Лондон Ёзги Олимпиада ўйинларида ўзбекистонлик боксчи, икки карра Жаҳон чемпиони Аббос Атоев ҳамда унинг жамоадоши Фазлиддин Ғоипназаров ҳам илк жангини ғалаба билан бошлаган эди.

1/16 финал беллашувлари доирасида Фазлиддин Ғоипназаров 60 кг вазн тоифасида камерунлик Абдон Йячинте Меволига қарши рингга чиқди ва рақибини 11:6 ҳисобида енгиб, нимчорак финалга йўл олди.

75 кг вазнда рингга тушган Аббос Атоев марокашлик рақиби Бадриддин Ҳаддиуйни енгишга муваффақ бўлганди.
XS
SM
MD
LG