Линклар

Шошилинч хабар
21 июн 2024, Тошкент вақти: 09:20

МТС лицензияси тўхтатилиши уч ойга узайтирилди


Ўзбекистонда МТС уяли телефон оператори лицензияси тўхтатилиши уч ойга узайтирилди.

Ўзбекистон Алоқа ва ахборотлаштириш агентлигининг маълум қилишича, Тошкент Хўжалик суди 30 июл куни бу ҳақда қарор берган.

МТС - Ўзбекистон 17 июл куни кун кеч соат 6 дан бошлаб ўзининг лицензияси муддати тўхтатилиши ҳақида кўрсатма олиши ортидан мамлакат аҳолисига барча тур алоқа ҳизматларини тўхтатган.

Ўшанда ширкат лицензияси 10 кунга тўхтатилгани айтилганди. Айни вақтда ширкатнинг Ўзбекистондаги 9 ярим миллион ортиқ МТС мижозларининг аксари ҳануз тармоқдан узилганича қолмоқда.
XS
SM
MD
LG